ПСЖ ҳужумчиси Мауро Икарди жароҳат олди. Бу ҳақда парижликлар мураббийи Томас Тухель маълум қилди.
"Икарди тиззасидан жароҳат олди. Бу жиддий жароҳат. У "Ним" ва "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйнамайди. Балки, бизда бор йўғи 11та футболчи бўлар...", -деди мураббий.
Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ доирасидаги "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйин 20 октябрь куни бўлиб ўтади.