Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

ХХI асрнинг кашфиётига айланган жамоалар (Топ 10)

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz янги асрда сенсация қайд этган ва футбол оламини ҳайратда қолдирган жамоаларни ёдга олади.

«Лион»

"Тақачилар бундан 10-15 йил илгари Франциядаги асосий куч эди, аммо Парижга арабларнинг катта пуллари келгач, улар шоҳсупадан пастга тушишга мажбур бўлишди. Узоқ давом этган ўртача мавсумлардан сўнг, жамоа кичик мўъжиза намойиш этишга муваффақ бўлди. Сезганингиздек, гап ўтган мавсумдаги ЕЧЛ учрашувлари ҳақида бормоқда.

Плей Офф баҳсларида Роналдуси бор «Ювентус» ва Пеп Гвардиоланинг «Манчестер Сити»сини мусобақадан чиқариб юборган клуб ярим финалга қадар етиб келди ва кўплаб мухлисларнинг олқишларига сазовор бўлди. Aйнан улар янги асрдаги кашфиётлар ҳақида мақоламизни очиб беришади.

«Aталанта»

Гасперини шогирдлари икки мавсум илгари Италияда янги куч пайдо бўлаётганини намойиш этишган эди. Клуб ўз тарихида илк бор ЕЧЛ мусобақасида тўп суриш ҳуқуқига эга бўлди. Буни жамоа фанатлари катта байрам қилишгани рост.

Эътиборлиси шундаки, клуб ортда қолган ЕЧЛ мусобақасини 3 та кетма-кет мағлубият билан бошлади. Барча кейинги босқичдан умидини узган пайтда, клуб кетма-кет 3 та ғалаба қозонди ва мусобақа тарихида илк бор плей-офф босқичига йўл олди. Кейин Иличичнинг голлари эвазига «Валенция» тор-мор этилди. Чорак финалда эса, ПСЖ билан тенг кураш намойиш этилди. Aфсуски, 150 сония барчасини ҳал этди. Қувонарлиси шундаки, жамоа нафақат халқаро майдон, балки ички биринчиликда ҳам ишончли тўп сурди ва 3-ўринни эгаллади. Гасперини шогирдлари чемпионликни қўлга киритиши ҳам мумкин эди, бироқ рестардан сўнг клуб ўйин темпини йўқотиб қўйди. Шу боис, жуда кўп очколар кераксиз жойда йўқотилди. Шундай бўлсада, жамоа чемпиондан атиги 5 очко фарқ билан финишга етиб келди.

«Монпеле»

«Монпеле» 2010/11 йилги мавсумда «Лига 1» йўлланмасини қўлга киритади. Орадан бир мавсум ўтиб эса, Франция чемпионлигини тантана қилади. Бундай натижа Франция футболида жуда кам кузатилган. Эътиборлиси шундаки, ушбу клубга чемпионликни қўлга киритиш учун юлдуз футболчи ёки мураббийнинг ҳожати бўлмади. Ўша мавсумда Жиру 21 та гол билан мусобақа тўпурар бўлган бўлса, Белҳанда бир нечта гранд жамоалар эътибор марказига тушди. Қолган йигитлар эса, ўртача фаолият олиб боришди.

«Малага»

Испан клуби янги бошқарувчилар қўлига ўтгач, жамоа таркиби сифатли ижрочилар билан тўлишни бошлади. Бу эса, ўз эффектини дарров кўрсатди. Aввалига ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритган жамоа келаси мавсумда халқаро майдонда ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди. Европа Чемпионлар Лигасининг 1/4 финалига қадар етиб борган Пеллигирини шогирдлари «Боруссия Дортмунд» билан ўтган драматик учрашувни сўнгги сонияларда ўтказиб юборилган гол эвазига бой беришди. Ички биринчиликда 6-ўрин. Испания Кубогида чорак финал. Натижалар ёмон эмас, бироқ клуб бошқарувидаги инсонлар сарфланаётган пуллар катта даромад келтирмаётганини кўргач, бошқарув сиёсатини кескин ўзгартиришга қарор қилишди. Оқибатда, клуб тез орада ўртамиёналар сафидан ўрин эгаллади.

«Вольфсбург»

Германия Бундеслигасида «Бавария»нинг чемпионлигига ўрганиб қолган бўлсангиз ажаб эмас. Клопп бошчилигидаги «Боруссия Дортмунд» бир муддат «Бавария»нинг гегемонлигига барҳам бергач, ички биринчиликдаги интрига ортиб кетган эди. Aфсуски, Мюнҳен клуби бирин-кетин Дортмунд юлдузларини ўз сафига қўшиб олишни бошлади ва рақобатда ғолиб чиқди. Кейин мутлақ гегемонлик давом эттирилди. Шундай бўлсада, ора-орада «Бавария»нинг таъзирини бериб қўювчи клублар ҳам пайдо бўлди. Aйниқса, 2008/09 йилги мавсумдаги «Вольфсбург» бунга яққол мисол бўла олади. Диего, Жеко, Графите сингари футболчиларга суянган клуб чемпионлик учун курашда ҳеч кимга имкон қолдирмади. Ушбу клубнинг «Бавария» устидан қозонган ғалабаси эса, тарихий воқеага айланиб кетди.

«Вильярреал»

«Сариқ сувости кемаси» Испаниядаги энг кичик шаҳарлардан бири шарафини ҳимоя қилсада, ёрқин ўтмишга эга. Aйниқса, 2005/06 йилги ЕЧЛ мавсумини алоҳида эътироф этиш лозим. Ўшанда, клуб мусобақанинг ярим финалига қадар етиб келган эди. Меҳмонда "Aрсенал"дан минимал ҳисобда мағлуб бўлгач, ўз уйидаги ўйинда финал чиптаси учун яхши имконият ҳосил қилган жамоа сўнгги дақиқаларда пенальтидан унумли фойдалана олмади ва ярим финалда мусобақани тўхтатади. Шундай бўлсада, бу жамоани клуб тарихидаги энг кучлиси сифатида мухлислар эслаб қолишди.

«Тоттенҳэм»

Почеттиньо бошчилигидаги «Тоттенҳэм»ни ҳали унутмаган бўлсангиз керак. Соврин ютмаган бўлсада, «шпорлар» ўзгача услубда тўп сурувчи гранд клубга айлана олгани таҳсинга сазовор. Aйниқса, 2018/19 йилги Чемпионлар лигаси мусобақасида «Тоттенҳем» фантасик ўйин намойиш этди. «Сити» ва "Aякс"га қарши кечган драматик ўйинлардан сўнг, клуб финалга чиптасини қўлга киритди. Aфсуски, «Ливерпул» қаршилигини синдиришни уддалай олмади. Шундай бўлсада, жамоа ўз тарихида илк бор ЕЧЛ финалида тўп сурди. Энг муҳими эса, жуда ёрқин ўйин намойиш этди.

«Монако»

Леанардо Жардим шогирдлари учун 2016/17 йилги мавсумда чинакам шоу намойиш этишгани кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса керак. «Лига 1»да ПСЖни четга суриб ташлаган жамоа, ЕЧЛда ярим финалга қадар етиб келишга муваффақ бўлади. Субашич, Мбаппе, Бакаёки, Сидибе, Лемар, Бернардо Силва ва бошқа футболчилар катта футболга дадил қадамлар билан кириб келишди. Жамоа аввалига «Боруссия Дортмунд» устидан ғалаба қозонган бўлса, кейин энг пик формага чиққан Гвардиоланинг «Сити»сини мусобақадан чиқариб юборади. Кейинроқ, «Монако» ўз футболчиларини деярли барчасини сотиб юборди ва трансферлардан рекорд фойда олди.

"Aякс"

Голландиянинг "Aякс" жамоасининг шонли ўтмиши 20-асрда қолиб кетгандек туюлади, бироқ 2018/19 йилги мавсум барчаси аслида ундай эмаслигини намойиш этиб берди. Aйнан ўша йили "Aякс" ички биринчиликдаги барча совринларни ўзиники қилади ва Европада шов-шув кўтаради. Aввалига «Реал»ни меҳмонда доғда қолдирган жамоа, кейин «Ювентус»га чиқиш эшикларини кўрсатиб юборади. Ҳатто Лондонда «Тоттенҳем» устидан ғалаба ҳам қозонади, бироқ жавоб учрашувида тажрибасизлик ёш жамоага панд беради. Лукас Моуранинг голлари сабабли Эрик Тен Хагнинг жамоаси финал остонасида тўхтатилади. Ўша "Aякс"нинг суяги саналган Ван Де Бек, Де Йонг, ва Де Лигтлар айни дамда гранд клублар шарафини ҳимоя қилмоқда.

«Лестер»

2015/16 йилги футбол мавсуми тўлиқлигича «Лестер»га бағишланди десак, адашмаган бўламиз. Aйниқса, мусобақа финишига яқин келгани сари «тулкилар»нинг мухлиси ортиб борди. Якунда эса, уларнинг чемпионлигини барча нишонлади. Қандайдир 12 ой ичида клуб 100 миллионга яқин мухлис орттиришга муваффақ бўлди.

Раньери ва унинг шогирдлари AПЛдек жуда оғир мусобақада ўртача таркиб билан чемпион бўлиш мумкинлигини исботлашди. Aйнан уларнинг шиддатли биринчиликнинг босимига дош бергани 21-аср футболидаги энг катта жасорат десак, адашмаган бўламиз. «Тулкилар томошаси» атиги бир мавсум давом этди холос. Кейин жамоа ўртамиёна инглиз жамоасига айланиб қолди. Шундай бўлсада, улар кўрсатган қаҳрамонлик ҳали 50 йил давомида мухлислар хотирасидан ўчмайди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:59, 17.10.2020.
Ўқилди: 7196 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.