Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
Мойес тан олди
Aнглиянинг «Вест Ҳем» жамоаси собиқ бош мураббийи Девид Мойес 2013 йилда Гарет Бэйлни «Тоттенҳем»дан сотиб олишларини талаб қилган.
Бу ҳақида мураббийнинг ўзи инглиз нашрларига берган интервьюсида тан олган.
Унинг айтишича, «қизил иблислар» Гарет учун «Тоттенҳем» истаганидек катта пул таклиф қилган, бироқ футболчининг ўзи Мадриддан келиб тушган таклифни қабул қилишга қарор қилган.
Эслатиб ўтамиз, Бэйл «қаймоқранглилар» сафида 4 бор Европа Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонди.
«Уотфурд» рад этди
Aйни дамда «Чемпионшип»да ҳаракат қилаётган «Уотфурд» клуби «Кристал Пелас»дан келиб тушган таклифни рад этди.
"Daily Mail« нашрининг маълум қилишича, »Кристал Пелас" Исмаил Сарр борасида келиб тушган 25 миллион евролик таклифни рад этган.
Манбанинг маълум қилишича, «Уотфурд» аввалроқ «Ливерпул»нинг 20 миллион евролик таклифини ҳам рад этган эди.
Мбаппе учун кураш авжида!
Aнглиянинг «Ливерпуль» жамоаси ҳам ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе учун курашга қўшилмоқда.
AS нашрининг маълум қилишича, ПСЖ Килианга йилига 30 миллион евро маош кўрсатилган шартнома таклиф қилмоқчи. Шунга қарамай, Килиан бошқа клубга ўтишга қарор қилган. Шу боис, унинг отаси билан «Ливерпуль» алоқага чиққан.
Манбанинг маълум қилишича, Мбаппенинг хизматлари билан шахсан Юрген Клопп қизиқиб қолган.
«Челси» ўз фикридан қайтмади
Лондоннинг «Челси» клуби «Вест Ҳем» ярим ҳимоячиси Деклан Райс билан шартнома имзолаш ниятидан қайтгани йўқ.
ESPN нашрининг маълум қилишича, Френк Лемпарднинг майдон марказидан кўнгли тўлмаяпти. Шу боис, қишда бўлса ҳам Райс билан шартнома имзолашни талаб қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Декланнинг «болғачилар» билан тузган шартномаси 2024 йилда ўз якунига етади.