Каталониянинг «Барселона» клуби бош мураббийи Роналд Куман Ла Лиганинг 6-тур доирасида «Хетафе» (0:1) клубидан қабул қилиб олинган мағлубият ҳақида ўз фикрини билдирди.
«Иккинчи бўлимни яхши бошламадик. Тўпни йўқотдик ва иккита хавфли бурчак тўпи белгиланишига йўл қўйдик. Пенальти ҳақидаги гапирадиган бўлсам, уни белгилаш ҳақидаги қарор адолатли бўлдими ёки йўқми, буни билмайман.
Бизда имкониятлар кам бўлди, биринчи бўлимда эса яхши ўйнагандик. Ўйин ҳақида айтиш учун кўп сўзлар йўқ.
Мен ҳакамларнинг иши ҳақида гапиришни ёқтирмайман. Фол ва карточкалар борасида ҳар кимнинг ўз фикри бор. Улар ҳақида ўз фикримни билдиришни хоҳламайман. Бу қийин иш.
Биз ўйнашга, ритмни ушлашга ҳаракат қилдик, бироқ, рақиб бор кучимиз билан ўйнашимизга йўл қўймади ва вазиятларни содир этишимизга қаршилик кўрсатди.
Мен Бордаласга рақибнинг 12-рақамли футболчиси (Аллан Ньом – стадион.уз) ҳурматсизлик қилганини айтдим. Унинг айтганларини такрорлаш ниятим йўқ», – деди Куман.