Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Суперлига. “Қўқон-1912” сафарда “Сурхон”ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Бугун Термиз шаҳридаги “Сурхон” стадионида Coca Cola суперлигаси 19-тур доирасидаги "Сурхон" - "Қўқон-1912" учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйинни қўқонликлар фаол тарзда бошлашди.  Учрашувнинг 11-дақиқасида улар ҳисобни очишди. Ойбек Рустамов марказда тўпни қабул қилиб олди ва ажойиб узатма билан Райевацни дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятга чиқариб юборди. Филип эса вазиятдан унумли фойдаланди. 13-дақиқада меҳмонлар иккинчи голни ҳам киритишлари мумкин эди. 22-дақиқада Райевац рақиб дарвозасига иккинчи голни ҳам киритган эди. Ҳакамлар офсайд холатини қайд этишди.

33-дақиқадан бошлаб "Қўқон" майдонда 10 киши бўлиб қолди. Шоҳназар Норбековга иккинчи сариқ карточка ва қизил карточка кўрсатилди. Бўлимнинг қолган дақиқаларида ҳар икки жамоада тўп киритиш учун бир қатор вазиятлар юзага келишига қарамай, танаффусга қадар ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлимни сон жиҳатдан кўп бўлган мезбонлар фаол тарзда бошлашди. 64-дақиқада Шерзод Каримовнинг жаримадан йўллаган зарбасини Абдуллаев маҳорат билан қайтариб юборди.

74-дақиқада мезбонлар бурчак зарбасидан унумли фойдалана олишмади. Станоевичнинг зарбаси анча ноаниқ чиқди. 78-дақиқада Музаффар Абдуллаев чиройли сейв намойиш қилиб рақиб зарбасидан сўнг тўпни ушлаб олди. Қолган дақиқаларда мезбонлар ҳужумга зўр беришди. "Қўқон-1912" эса матонатли тарзда ҳимояланишди ва муҳим ғалабани қўлга киритди.

Coca Cola суперлигаси, 19-тур
"Сурхон" - "Қўқон-1912" – 0:1 (0:1)
Гол: Филип Райевац (11).
Четлатиш: Шоҳназар Норбеков (33, иккинчи огоҳлантириш)
"Сурхон": 45.Акбар Тўраев, 2.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров (70.Иброҳим Йўлдошев, 85), 7.Низомжон Норов (8.Шерзод Каримов, 46), 10.Шавкат Саломов (19.Нуриддин Ҳасанов, 46), 11.Александр Касьян, 20.Ҳусниддин Ғофуров, 21.Аъзам Алиев (17.Сардор Сулаймонов, 65), 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 44.Дарко Станоевич, 66.Беҳруз Шайдулов, 77.Асрор Ғофуров.
Захира: 1.Асилбек Аманов, 12.Азамат Аҳмедов, 6.Раҳматулло Бердимуродов, 9.Дилшод Жабборов, 15.Муҳаммадали Номозов, .
"Қўқон-1912": 21.Музаффар Абдуллаев, 3.Бобуржон Акбаров, 7.Шоҳназар Норбеков, 9.Суҳроб Бердиев, 10.Қувондиқ Рўзиев (13.Сардор Азимов – 89), 14.Аваз Маматхўжаев, 15.Ойбек Рустамов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов (5.Жасур Ёқубов, 85), 23.Александр Мерзляков, 33.Иван Йосович, 69.Филип Райевац (20.Иқболжон Маликжонов, 76).
Захира: 1.Ботирали Эргашев, 4.Собит Синдаров, 17.Музаффаржон Музаффаров, 19.Ҳамидулло Абдуҳамидов, 91.Якуба Бамба, 99.Бек Абдуллаев.
Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов, Аҳмаджон Эргашев
Назоратчи: Рашид Айтеков
Комиссар: Ойбек Юнусов

Манба: pfl.uz
Киритилди: 20:08, 19.10.2020.
Ўқилди: 2012 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3282]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2148]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1874]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1858]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1825]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1628]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1626]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1598]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1553]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1490]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик