Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш АПЛ доирасида «Ньюкасл» (4:1) жамоаси дарвозасига пенальтидан гол ура олмаган вазият ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Мен ҳам оддий инсонман, хатолардан ҳоли эмасман. Мен бу воқеа яна такрорланишини хоҳламайман, ўша учрашувда ҳам хато қилишни хоҳламагандим. Дарвозабон ўзини яхши ҳис қилди, мен эса хатога йўл қўйдим. Мен ўша дарвозабоннинг ҳаракатларини ўрганиб чиқдим, бироқ ўзим хоҳлагандек зарба бера олмадим.
Пенальтиларни амалга ошириш борасида ўз устидан яна ишлашим керак. Кейинги сафар аниқ фойдаланаман», – деди Фернандеш клуб ТВсига берган интервьюсида.
Португалиялик футболчи фаолияти давомида амалга оширган 33 та пенальтидан 30 тасини аниқ бажарган. У сўнгги маротаба 2018 йилнинг октябрь ойида белгиланган 11 метрли жарима тўпидан ноаниқ фойдаланганди.