Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Тур якунлари: Файз қайтган ўйингоҳлар, устозидан ўтган шогирд, АГМК нималарни ўзгартиряпти?

Баҳо:
+ | -

Халқаро майдонларда икки ҳафта давом этган терма жамоалар иштирокидаги навбатдаги ФИФА кунлари ҳам якунига етди. Бу ёғига яна миллий чемпионат баҳслари давом этади.

Хусусан, 19 тур ўйинлари билан қайтган Ўзбекистон супер лигаси ҳам, Тошкент, водий, воҳа ҳамда Муборакдаги тўқнашувлар билан томошабинларни хушнуд этди. Шу ўринда, узоқ муддат ўтиб, стадионларга мухлислар ташрифининг йўлга қўйилганлиги ҳам қувонарли. Тегишли идоралардан руҳсат олиниб, 1000 нафар бўлсада томошабинларнинг жамоаларни қўллаб қувватлаши учун ҳозир бўлиши, ўйингоҳларга файз қайтишига, баҳслар эса янада томошабоп ўтишига хизмат қилгани турган гап.

17 октабрда, чемпионат етакчиларидан бири АГМК “Баҳром Вафоев“ стадионида меҳмон бўлиб, мезбонлар “Машъал“ жамоасини 0:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Дастлаб, Ҳусниддин Ғофуров биринчи бўлимда меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, Зафар Полвонов учрашувнинг сўнгги дақиқалари ўтиб бораётган бир пайтда, ўртадаги тафовутни яна биттага ошириб қўйди. Шу тариқа, муборакликлар қаторасига 5 ўйинда ҳам мағлубият аламини тотишди. Турнир жадвалида эса, 19 ўйиндан сўнг 19 очко билан 10 поғонани банд этишган. Мавсум аввалида Дилявер Ваниев шогирдлари анча яхши таассурот қолдирган, “Навбаҳор“ “Локомотив“ каби жамоалар ҳам мағлуб этилган бўлсада, ҳозир жамоанинг ўйинлари бир маромда эмас. Кечаги баҳсдаги навбатдаги омадсизлик, клубда мураббийлар алмашинувига сабаб бўладими деган саволга ёрдамчи мураббий Ботир Қораев, буни раҳбарият ҳал этиши аммо, жамоада яхши ўйин ва тиришқоқлик борлигини таъкидлади. Фақатгина, яратилган вазиятлардан унумли фойдаланиш билан, натижалар яхшиланиши мумкин эканлиги борасида фикр билдирди. Ушбу ғалаба орқали 42 очко тўплаган ҳолда, иккинчиликни янада мустаҳкамлаган олмалиқликлар эса ниҳоят, ўзбекистон чемпионатидаги ўзаро 20 ўйинда айнан Муборакда ғолиб бўлди. Бунгача жамоа, меҳмонда кечган 9 та ўйиндан, 7 тасида мағлубият 2 тасида дуранг қайд этган эди. Миржалол Қосимов бошчилигидаги жамоа жорий мавсум ҳавас қиларлик барқарорлик намойиш этаётгани, бир нечта кўрсатгичлар ўзгартирилганлиги билан диққатга сазовор. Жумладан, олмалиқликлар ўз тарихидаги энг муваффақиятли стартда 6 ўйинда мағлубиятга учрамаган, ушбу мавсум бу кўрсатгич 13 беллашувга узайди, шунингдек клуб тарихидаги энг узун мағлубиятсиз серич ҳам 13 ўйин билан янгиланди. Бундан ташқари жамоа, энг узун голли серия ҳам намойиш этяпти. Клуб, ўтган мавсумнинг 21 туридан жорий мавсумнинг 14 туригача бўлган 19 ўйиннинг барчасида гол уришга муваффақ бўлди.

Иккинчи футбол кунида, “Андижон“ “Сўғдиёна“ни қабул қилди. Ўйиннинг дастлабки дақиқаларида Муҳаммад Йўлдошев ўз голи билан ҳисобни очган бўлса, меҳмонлар сафида Марко Колакович мувозанатни тиклади 1:1. Худди биринчи даврада бўлгани каби жамоалар, бу гал ҳам бир очкодан бўлишиб олишди. Шундан сўнг, голлари, очколари эвазига яхшиланишда, ўсишда давом этаётган Бахтиёр Ҳамидуллаев шогирдлари 12 очко билан, 13 ўринни, кетма-кет 4 ўйинда ҳам мағлуб бўлмаган жиззахликлар эса, 24 очко билан 9 ўринни банд этишди.

Муборакдаги “Бухоро“ ҳамда “Насаф“ беллашувида, мезбонлар ўз рақибларига етарлича қаршилик кўрсатишди. Якунда, нурсиз дуранг 0:0. Бу орқали “аждарлар“ 37 очко билан кучли учликда, бухороликлар эса 10 очко билан энг қуйи, 14 ўринда қолишди.

Чемпионат карвонбошиси “Пахтакор“ ушбу турда “Қизилқум“ билан тўқнаш келди ва бироз қийин ўтган баҳсда, зафар қучди. Биринчи бўлиб, Эрен Дердиёк ҳисобни очган бўлса, Ойбек Қиличев мувозанатни тиклади. Шундан сўнг, рақибига тенг кураш таклиф этиб, бир нечта вазиятларга ҳам эга бўлган навоийликлар, Фарруҳ Сайфиев ҳамда Аброр Исмоиловларнинг голлари эвазига, якунда ўз дарвозаларидан яна иккита тўп олиб чиқишга мажбур бўлишди, 3:1. “Шер“лар иккита заҳирадаги ўйин билан, ҳозирча 44 очко тўплаб, пешқадамликни давом эттиришмоқда. Ҳамиджон Актамов шогирдлари эса, 17 очко жамғариб, 11 поғонада жойлашишган.

Якшанбада бўлиб ўтган 3 та ўйиннинг бирида “Сурхон“ Термизда “Қўқон-1912“га имкониятни бой берди, 0:1. Бир таймдан кўпроқ вақт мобайнида Шоҳназар Норбековнинг қизил карточкаси туфайли, бир киши кам бўлиб қолган меҳмонларга, Филип Раеватснинг голи ғалабани таъминлади. Шу тариқа, қўқонликлар 32 очко билан, 3 ўрин ўриндаги “Насаф“ни таъқиб қилишда давом этяпти, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги термизликлар 12 очко билан 12 поғонани эгаллашган.

Ушбу турнинг марказий учрашуви, Тошкентда “Локомотив“ ҳамда “Бунёдкор“жамоалари ўртасида кечди. Мезбонлар таркибидан Темурхўжа Абдухолиқов ҳамда Кирилл Погребнякларнинг голларига, меҳмонлардан Нурилло Тўхтасинов бир маротаба жавоб қайтара олди, холос. Якунда, 2:1. Тошкент дербисида Темур Кападзе жамоаси, устози Вадим Абрамов бошчилигидаги “қалдирғочлар“дан устун келди. Сўнгги 5 та ўйиндан 1 мағлубият ва 4 ғалабага эришиб, натижаларни яхшилашда давом этаётган “темирйўлчилар“ 25 очко билан экватор чизиғида боришмоқда.

“Бунёдкор“ эса сўнгги уч ўйиндаги мағлубияти сабабли, 29 очко билан, 6 ўринга пастлашга мажбур бўлди.

19 турга якун ясаб берган қарама-қаршилик, “Навбаҳор“ ва “Металлург“ баҳсида жамоалар муроса кўчасини танлашди, 1:1. “Лочинлар“дан Забихулло Ўринбоев ўз голи билан жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, Станислав Андреев ҳисобни тенглаштирди. Шу тариқа, мураббийлар штабида ўзгаришлар рўй бериб, айни пайтда Нумон Хасанов қўл остида бўлган наманганликлар 24 очко билан 8, бекобод вакиллари 31 очко жамғариб 5 ўриндан жой олишди.

Ортда қолган тур якунлари бўйича қаҳрамонлар:

Тур голи: Филип Раеватс (Қўқон-1912)
Футболчи, чап қанотдан Шоҳназар Норбековнинг узатмасидан сўнг, ўнг оёқда дарвозанинг олис, юқори бурчагига чиройли ва ғалаба тўпини йўллади.

Тур мураббий: Темур Кападзе(Локомотив) Сентябр ойининг энг яхши 3 мураббийидан бири бўлган мутахассис, кеча муҳим ва қийин ўйинда кучли рақибни енгишга муваффақ бўлди.

Тур дарвозабони: Сардор Қобулжонов(Бухоро) Дарвозабон, “Насаф“ билан кечган баҳсда, рақибларнинг хавфли ҳужумлари, зарбаларида 5 дан зиёд сейвлар амалга ошириб, жамоаси 1 очко қўлга киритишида катта ҳисса қўшди.

Тур футболчиси: Жавоҳир Илёсов(Локомотив) “Бунёдкор“ билан ўйинда, гарчи битта тўп ўтказиб юборган бўлсада, сўнгги 10 дақиқаликкача жамоасини бир нечта муқаррар голлардан сақлаб қолди ва “темирйўлчилар“ғалабасини таъминлади.

Келгуси 20 турда Қаршида ўзаро таъқибчилар “Насаф“ ҳамда АГМК тўқнашуви бўлиб ўтса, “Машъал“ мағлубиятлар занжирини узиш учун “Қўқон-1912“ билан баҳсга киради. Андижонлик “бургутлар“ларнинг парвози Тошкентда, “қалдирғочлар“га қарши кечади. “Бухоро“ эса, Бекободда “Металлург“дан очко тортиб олишга уриниб кўради. “Темирйўлчилар“нинг кейинги бекати “Қизилқум“. Термизда “Сурхон“ “Пахтакор“ синовидан ўтади. Жиззахда эса, турнир жадвалидаги қўшнилар, “Сўғдиёна“ ва “Навбаҳор“ бир-бирига рўбару келади.


Дадажон Фозилжонов тайёрлади

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:03, 20.10.2020.
Ўқилди: 3650 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.