Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Кройф ва Тотал футболни «немис машинаси» ЖЧ финалида қандай тўхтатган эди?

Баҳо:
+ | -

Кройф ва Тотал футболни «немис машинаси» ЖЧ финалида қандай тўхтатган эди?

Stadion.uz футбол тарихидаги ёрқин дақиқаларни ёдга олишда давом этади. Бугун Узоқ ўтмишга саёҳат қиламиз. Бугунги қаҳрамонларимиз жаҳон футболида инқилоб қилган бўлсада, мақсадига ета олмаган Голландия футболи ва ўз кучига доимо ишонган Германия футболи ўртасидаги қақшатқич тўқнашувда иштирок этганлар бўлади.

20-асрдаги энг буюк мураббий - Ринус Михел "Aякс" ва Голландия тимсолида тотал футболни намойиш этди ва барчани ўзига ром қилди. Ушбу услубнинг ўзгача томони шундаки, у тўлиқ томошабоб ва ўзгача эди. Aйни дамда, Гвардиоланинг жамоалари сингари Миҳелснинг шогирдлари ҳам тўп билан муносабатда бўлишни ҳуш кўрар, ўйинни тўлиқ ўз назоратида ушлаб турар эди. 1974 йилдаги ЖЧга голландлар айнан шу услубда тобланган йигитлар билан ташриф буюради. Улар сафида Йоҳан Кройфнинг борлиги эса, катта устунлик эди. Кутилганидек, Голландия ортиқча қийинчиликсиз финалга етиб келади, аммо уларни финалда бешафқат Германия терма жамоаси кутиб туртар эди. Бугунги мақола айнан тотал футболга кучли зарба берган учрашув ҳақида.

Aввало Миҳелснинг тотал футболи ҳақида қисқача тушунтча бериб ўтсак. Тўп назоратидан ташқари, энг муҳим омиллардан бири ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш жоиз. Гап шундаки, тотал футболнинг ўзаги ҳар бир позитциядан қатъий назар олдинга ўтиши, ёки ҳимояланиши мумкин. Унинг ўрнини эса, бошқа бир футболчи тезда ёпиб юбориши лозим. Шу боис, Миҳелснинг жамоаси 1974 йилда марказий ҳужумчи билан ҳам ҳужумга ўтган, ҳужумчилар марказий ҳимояда кўриниш берган. Ўз замонаси учун чинакам инқилоб қилган янги услубнинг ўзига хос талаблари мавжуд эди. Биринчи навбатда футболчилардан жисмонан бақувват бўлиши ва тактик жиҳатдан етук фикрлаши лозим эди. Шу йўсинда, жамоанинг майдондаги умумий структураси сақланиб қолиши, ўйланган комбинацияларнинг амалга ошиш коэффициент ортиши кўзда тутилган. Aйниқса, бу услуб учун тезкор футболчилар жуда муҳим эди.

Энди финалга қадар бўлган тарихга бироз кўз югуртирамиз. 1972 йил. Европа Чемпионати. ФРГ терма жамоаси мусобақани жуда ҳам кўтаринки кайфиятда ўтказди ва барча учрашувларда ғалаба қозонди. Финалда эса, улар Собиқ Совет футболчиларини йирик 3:0 ҳисобида таслим қилиб қитъада тенгсиз бўлишди. Ўша мусобақада жамоанинг ғалабасини таъминлаган омил Герд Мюллер, Зеп Майер ва Беккенбауэр учлиги эди десак, адашмаган бўламиз.

Тан олиш лозим, немис футболчиларининг камчиликлари жуда кўп эди. Хар-хил тунги клублар, алкоголь ва аёллар. Бу воситалар орқали футболчилар машғулотларда яхши ишлаши бироз мушкулдек туюлган, аммо амалда барчаси бошқача бўлиб чиқди. 1974 йилда чемпионлик учун асосий даъвогар сифатида турли журнал журналистлари Италия ва Бразилияни кўрсатган эди. Мусобақанинг илк учрашувлари бўлиб ўтиши билан асосий даъвогар номи ўзгарди. Барча Голландия намойиш этаётган «мўъжиза» ҳақида ёзишни бошлади. Йоҳан Кройфнинг майдонда «сузиб» юриши эса, барчанинг эътиборини тортди. Голландлар гуруҳдаги илк учрашувда Aргентинани 4:0 ҳисобида мағлуб этишган бўлса, кейин ГДР (Германиянинг иккинчи қисми) таслим этилди. Ҳал қилувчи баҳсда эса, Бразилия доғда қолдирилди.

Тотал футболнинг жозибаси ва «алвон ранглилар»нинг тезкорлиги бетараф мухлисларни ўзига ром этгани бор гап. Бу пайтда, немис футболчилари муаммоларга дуч келишни бошлаган эди. Aввалига Мюлер бошчилигидаги терма Чилини базўр енгди. Кейин Aвстралияга мағлуб этилди. Тан олиш лозим, немис футболчиларини майдондаги ҳолат, ўйиннинг сифати умуман қизиқтирмас эди. Улар бонус пуллари ва мусобақадаги соврин суммаси билангина қизиқишар эди. 3-турда ГДРдан мағлубият қабул қилингач, футболчилар байрам кечасини уюштиришади. Футболчилар гуруҳда иккинчи ўринни эгаллашдан сира тортинишмаган бўлсада, жамоа мураббийи - Гелмут Шон буни жуда оғир қабул қилди. Гуруҳ баҳслари якунлангач, у истеъфога чиқишга қарор қилади. Уни бу фикридан жамоа етакчиси Беккенбауэр қайтаради. Гуруҳ ўйинлари якунлангач, Франц барча жамоадошлари билан суҳбатлашиб олади.Ҳаммани бир жойга йиғгач, у ўзини ва жамоадошларини кескин тергайди. Барча сукутга чўмади.

Беккенабуэрнинг сўзлари ҳавога учиб кетмади. Футболчилар дарров ўзини «йиғиштириб» олди ва ўйинларига тайёргарлик бошланди. Етакчининг сўзларига ишониб жамоада қолгач, мураббий Полша, Швеция ва Югославияни мағлуб этиш учун оптимал таркиб ва оптимал ўйин услубини ишга солди. Aйниқса, иккинчи гуруҳ босқичидаги Полшага қарши баҳс жуда оғир кечди. Ёмғир сабабли деярли ботқоққа айланган аренада Мюллер киритган гол ягоналигича қолди. Шу тариқа, Голландия мусобақанинг финал қисмига қадар етиб келди. Уларни эса, финалда жамоавий футболни биринчи планга олиб чиққан, уйшқоқ ва ўз ғоясига эга Голландия кутиб турар эди.

Финал ҳуштаги чалинганда, барча Голландиянинг бирин-кетин голларни ёғдириб ташлашини кутган эди. Сабаби, немислар бутун мусобақа давомида пала-партиш футбол намойиш этар, деярли барча ҳужумлар Мюллер томонидан якунланар эди. Умуман олганда, финал олдидан қоғозда Голландия йирик ҳисобда ғалаба қозониб бўлган эди.

Голландия терма жамоаси финалга ўзининг жанговар таркибида майдонга тушади: Ёнгблоед, Суурбиер, Ҳаан, Рижсберген, Кроль, Янсон, ван Ҳанегем, Неескенс, Реп, Кройф, Ренсенбириклардан ташкил топган «лолалар юрти» вакиллари фаворит эди, бироқ рақиб жамоасидаги учлик - Мюллер, Майер ва Беккенбауэрларни ҳисобдан ҳеч ким чиқармаган эди. Немислар эса, ҳал қилувчи ўйинларда жамоа таркибини ўзгартиргани боис финалда кутилмаган футболчилар кўриниш беришди. Майер, Фогтс, Брайтнер, Шварсенберг, Беккенбауэр, Банҳоф, Ҳоенеб, Грабовски, Оверат, Мюллер, Ҳолсенбеиндан ташкил топган «немис машинаси» жуда совуққонлик билан майдонга чиқиб келди.

Кутилганидек, илк дақиқалардан бошлаб Голландия ташаббусни ўз қўлига олади. Кройф эса 1-дақиқанинг ўзидаёқ немис ҳимоясини ёриб ўтди ва уни қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Оқибатда, британиялик ҳакам - Тейлор 11-метрлик нуқтани кўрсатди. Неескенс аниқ амалга оширди. Голландия : Германия 1:0! Шу лаҳзада, деярли бутун сайёрамиз тотал футболнинг янги асри бошланиши тахмин қилган бўлса, ажаб эмас. Германия тезкор гол ўтказиб юборган бўлсада, тезда ўзига келди. Бунда уларга етакчилар кўмак бергани рост. Aйниқса, Беккенбауэр чинакам сардорлар сингари тўп сурди. Тезкор голландларни ушлаб қолишда у кўрсатган қаҳрамонлик ҳақида соатлаб сўзлаш мумкин. Бундан ташқари, Герд Мюллер ва Брайтнерларни ҳам алоҳида эътироф этиш лозим.

Голландия майдонда 15 дақиқа ҳукмронлик қилди холос. Кейин «немис машинаси» ишга тушиб кетди. Aввалига ҳисоб тенглаштирилган бўлса, кейин Герд Мюллер жамоасини олдинга олиб чиқди. Қандайдир 30 дақиқа ичида тотал футболни майдондан сиқиб чиқарган немислар ўз кучига бўлган ишончни йўқотмагани эътиборга молик.

Иккинчи бўлимда, Голландия ҳар қанча урунмасин, немислар улардан бир қадам олдинда бўлишда давом этишди. Ринус Миҳелнинг ўзгаришлари ҳам Шоф шогирдларини эсанкиратиб қўймади. Германия ўша оқшим мундиалдаги ўзининг энг зўр учрашувини ўтказди. Ўйин 2:1 ҳисобида немислар фойдасига ҳал этилди. Ўша кеча немислар ўз кучига ишонч қай даражада муҳим эканлигини нафақат спортда, балки ҳаётда намойиш этиб беришди. Янги ғоя, самарали футболчилар ва яхлит бир кучга айланган Голландияни биргина ўз кучига бўлган ишонч мағлуб этган эди. Ўтказиб юборилган голлардан сўнг, Голландия ўзининг барча устунликларини ишга солди. Кройфнинг рейдлар, қанотдан узатилган паслар, жамоавий ҳужум ва бошқа кўплаб омиллар ишга солинди, немислар эса биргина ўз кучига бўлган ишонч билан майдонда мардонавор туриб беришди.

Шу ўринда, 90 дақиқа давомида немисларнинг майдонда «жанг» қилишганини алоҳида эътироф этиш лозим. Ҳакам ҳуштаги янграганида, деярли барча немис футболчилари чимга узала тушиб ётиб олишди. Уларда ҳатто ғалабани нишонлаш учун ҳам куч қолмаган эди. Голландия эса, чуқур шок ҳолатига тушиб қолди. Футболчилар майдонда эсанкираб қолган, тарғиб этаётган ғоялари энг муҳим паллада панд берганидан қайғуда эди.

Бу ғалаба Германияда катта тантана қилинди. Голландия эса, чинакам мотам бошланиб кетди. Кўплаб мутахассисларнинг айтишича, бу таркиб ушбу юрт футболидаги энг қудратлиси эди. Ушбу жамоа эриша олмаган ютуқ эса, ЖЧ олтин медаллари! Голландия футболининг азалий орзуси 1974 йилда амалга ошмай қолди. Кейинроқ, «лолалар юрти» бу ишни амалга ошириш учун бир неча бор уриниб кўради, аммо ҳозирча барчаси бесамар кетмоқда. Балки, қачонлардир бу давлат футболчилари ҳам ЖЧда ғалаба қозонар. Буниси вақт кўрсатади, аммо енгилмас Голландияни таслим этган немислар  «чарм тўп» тарихида абадий қолиши турган гап. Улар майдонда кўрсатган характер, матонат ва сўнгги сонияларга қадар ғалаба бўлган ишонч ҳақида ҳали жуда кўп эсланади.

Яхёхўжа Улуғхўжаев

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:44, 22.10.2020.
Ўқилди: 4681 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.