«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман Ла лиганинг 7-тури доирасида бўлиб ўтадиган «Реал»га қарши ўйин олдидан ўз фикрини билдириб ўтди.
«Ўйлашимча, ҳар иккала жамоа катта босим остида турибди. Эртанги ўйинга аввалги натижаларнинг таъсири бўлмайди. «Реал», эҳтимол, сўнгги 2та ўйинда ўз даражасида тўп тепмаган бўлиши мумкин. Бу эса уларнинг "класико"га суст иштиёқ билан келишини англатмайди.
«Реал» – тажрибали футболчиларга эга ажойиб жамоа. Бу жамоа босимдан қандай чиқиб кетишни яхши билади. Улар ғалаба қозониш кераклигини тушуниб туришибди.
На уларда, на бизда мотивация борасида муаммо бўлмайди. «Реал» тез таслим бўлади, деб ўйламайман. Аксинча. Рамоснинг майдонга тушиши улар учун муҳим аҳамиятга эга. У ажойиб марказий ҳимоячи. Унинг майдонда бўлишига уларга таъсир кўрсатади.
"Класико" – ҳамиша муҳим воқеа. Биз тўғри йўлда кетаётганимизни исботлаш ва ўзимиз ишонч ҳосил қилиш учун ўз уйимизда ғалаба қозонишни истаймиз», – деди Куман.
Эслатиб ўтамиз, "эл-класико" 24 октябрь, шанба куни Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.