UFC президенти Дэйна Уайт UFC 254 турниридан ўрин олган Гэтжига қарши жангдан кейин фаолиятини якунлаган Ҳабиб Нурмагомедов ҳақида фикр билдирди.
"Мен у қайтмайди деб ўйлайман. Инсон жанг қилишни хоҳласа, у курашади. Агар хоҳламаса, жанг қилмайди. Келинг, унга вақт берамиз.
Яралар битишига имкон беринг – мен жангдаги жароҳатлар ҳақида эмас, балки ҳиссий ҳолат ҳақида гапирдим. У отасининг ўлимидан олган яраларни даволасин", -деди Уайт.