Кириш Регистрация
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао

Диёр Имомхўжаев: Футболчи ёшини кичиклаштириш масаласида

Баҳо:
+ | -

Шундай тоифа одамлар бор, улар фақат гапиради. Аввал футболда адолат йўқ, ёши катта футболчилар уни булғаяпти дейди. Шундай футболчи фош этилса, таниш-билиши йўқ бўлгани учун шунга тегишди дейди. Ўша футболчи четлаштирилса, фойдаси йўқ, барибир тозалай олмайсан, дейди. Шунинг ўзиёқ гап-сўзларга эътибор қилмай, қонун доирасида тўғри фаолият олиб бориш энг тўғри йўл эканини билдиради.

ЎзПФЛ нима қилади?

Ташкилот клубга футболчини асл ҳужжатлари билан қайтадан рўйхатдан ўтказиш талабини қўяди. Унинг ваколатлари шу билан чекланади. Мазкур ишдан бош ташкилот — ЎФА албатта хабардор қилинади. ЎФА лозим топса, ишни тегишли қўмитага ошириши, шунингдек, клубнинг бу ишга алоқадор ёки йўқлигини текшириши мумкин. Жазо тайинлаш масаласи ҳам шундан келиб чиқади.

Фикримча, бу ерда ёш футболчига жиддий жазо бериш унчалик ҳам тўғри эмас. Боиси бизнинг мақсадимиз футболда соғлом рақобатни вужудга келтиришга ҳисса қўшиш ҳамда малакали футболчилар сонини кўпайтириш (уларни “чопиш” эмас). Катта эҳтимол билан футболчининг ёши ўзгартирилган вақтда унинг ўзи бунинг нима экани ҳақида етарлича маълумотга эга бўлмаган, унга ота-онаси жавобгар бўлган.

Шундан келиб чиқиб, футболчининг ота-онасини (аралашган ёки йўқлигига қараб мураббийини ёки клубини), шунингдек, ҳужжатни ўзгартиришда иштирок этган бошқа шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрироқ бўлади. Ўз навбатида бу қолган мана шундай кишилар учун ҳам ўрнак бўлиши мумкин.

Нега айнан 2000 йилдан кейингилар?

Бу иллат жуда илдиз отиб кетган. Ҳаммасини жазолаб улгуриш имконсиз. Аммо бугундан ёшлар футболини тозалашни бошласак, бир неча йил ичида ҳолат анча ўзгаради. Жаҳон чемпионатларидаги ёрқин иштироклари эвазига тақдирланиб, катта футбол этагида йўқолиб қоладиган “юлдузчаларимиз” камаяди. Биз сохта юлдузларни кўпайтиришдан эмас, ҳақиқий иқтидорларни асраб-авайлашдан кўпроқ манфаатдормиз. Шундай экан, йиллар давомида сохта ёшли футболчилар оёғи остида қолиб кетиб, оқибатда футболни ташлаб кетган иқтидорлар ҳақида ўйлашимиз керак.   

Манба: @diyorimamkhodjaev
Киритилди: 16:46, 26.10.2020.
Ўқилди: 3130 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.