Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Суперлига. «Машъал» - «Пахтакор». Превью

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 21-турида Муборакнинг  «Машъал» жамоаси Муборакда «Пахтакор»га қарши майдонга тушади.

Учрашув расмийлари
Муборакда бўлиб ўтадиган "Машъал "  – “Пахтакор” учрашувини  Раҳимбек Каримов бошқариб боради. Унга қанотларда Шерзод Камаров ва Сардор Ҳакимов ёрдам беришади. Учрашувда захира ҳаками сифатида Илья Илин ишлайди. Ҳакамлар ишини Султон Зайлобиддинов назорат қилади. Учрашув комиссари — Шерзод Ражабов.

Биринчи давра
7 июль куни биринчи давранинг 8-турида  бўлиб ўтган учрашувуда “Газчи”лар 0-3 ҳисобида мағлубиятга учраган. Голларни Эрен Дердийок (25, 57)  ва Драган Черан (75) киритишган.

Ўзаро ўйинлар
Жамоалар чемпионат баҳсларида 35 баҳсда тўқнаш келишган. Уларнинг 24тасида "Пахтакор", 5тасида "Машъал" ютуққа эришган. 6 ўйин дуранг билан якунланган. "Шерлар" рақиб дарвозасини 68 бор ишғол қилган бўлсалар, йўлбарслар эса 24 гол уришган.

“Пахтакор” олий лигада “Машъал” устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги пойтахт клубининг энг йирик ғалабасидир. “Машъал”нинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси эса 3:0 бўлиб турибди.

Бошланиш вақти
"Машъал" – "Пахтакор" учрашуви 28-октярбь чоршанба куни соат 17:00 да бошланади. Учрашув "Спорт" телеканали орқали жонли тарзда намойиш этилади.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 08:58, 28.10.2020.
Ўқилди: 2174 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик