Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Суперлига. Сўнгги 4 тур учрашувлари ҳақида

Баҳо:
+ | -

Мухлислар томонидан тушунмовчиликлар бўлиб турибди. ЎзПФЛ расмий сайтида эълон қилинаётган материаллар қунт билан ўқиб чиқилса, биз клубларни бирор масалага мажбурий чорлаётганимиз йўқ эканлигини тушунишлари мумкин.

Ҳозир мухлисларнинг маълум миқдорда стадионларга киришига рухсат этилган. Шундан келиб чиқиб, охирги тўрт тур учрашувлари уй-сафар тизимида ўтса, ЎзПФЛ икки қўлини кўтариб шу йўлдан юришга тайёр. Бироқ шунинг ўзи бир қатор жамоаларнинг эътирозига сабаб бўлади. Мураббийлар ичидан фақатгина Вадим Абрамов уй-сафар тизимида қолиш вариантини илгари сурди холос.

Марказлаштирилган мусобақага бугун эҳтиёж йўқ. Чунки вилоятлараро қатновлар бемалол, самолёт, поезд ишлаб турибди. Август ойида эса ҳолат умуман бошқа эди, йўллар ёпиқ, қатновлар тўхтатилганди. Тошкент шаҳар ва вилоятидан бошқасига эса 14 клубни ўринбосарлари билан қўшиб сиғдира олмасдик.

Бугун ЎзПФЛ Тошкентга келмоқчи бўлганлар ва ўз вилоятларида қолмоқчи бўлганлар талабини бирдек қондиришга ҳаракат қиляпти, майдонлар шундан келиб чиқиб белгиланди ва ҳали-ҳамон клублар билан ишланяпти. Водийнинг икки клуби ўзаро келишиб, учрашувни Сурхондарёда ўтказмоқчи бўлса, ЎзПФЛ шуни ташкил қилишга ҳам тайёр.

Аммо барчанинг талабини бирдек қондириш қийин. Чунки клубларнинг ҳаммаси "Пахтакор" стадионида ўйнашни истайди, "Бунёдкор" майсасини унча хушламайди. Водий ҳақида гап кетса, "Навбаҳор" майдони яхши, Қўқон ва Андижондагисини эса клублар истамайди. Йил бўйи ўз майдонида ҳақида ақалли бир сўзли маълумот бермаган "Бухоро" ҳам, прожектор масаласида сўз очмаган "Сурхон" ҳам майдон танлайди ва ҳоказо.   

Айтмоқчимизки, овоз бериш ҳуқуқи ҳаммада бор ва ЎзПФЛ шундан келиб чиқиб ишлайди. Шундай экан, ЎзПФЛ ундай қиляпти, бундай қиляпти деган гапларга ҳожат йўқ. Биз футбол мухлисларидан турли миш-мишларга эътибор қилмай, ЎзПФЛ бераётган хабарларни охиригача ўқиш ва шундан кейин хулоса чиқаришни сўрардик. Ишонамизки, 2021 йил пандемиясиз бус-бутун ва шу вақтгача бўлганлари орасида энг қизиқарли чемпионатни ўтказа оламиз.  

Диёр Имомхўжаев.

Манба: @diyorimamkhodjaev
Киритилди: 21:07, 28.10.2020.
Ўқилди: 3003 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.