Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Бу йил кимларнинг трансфер суммаси кескин кўтарилиб кетди? (Топ 5)

Баҳо:
+1 | -

Stadion.uz бу йил давомида трансфер суммаси қолганларникидан кўра бир мунча тезроқ кўтарилган футболчилар билан таништириб ўтади. Ушбу рўйхатдаги йигитлар ўтган йили 10-20 миллион евро атрофида баҳоланаётган эди. Энди эса, уларни қўлга киритиш учун катта суммадан воз кечиш талаб этилади.

5-ўрин. Мейсон Гринвуд

Aнглиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси мавсум бошида марказий ҳужумчи борасида муаммога дуч келди. Лукаку кетгач, клуб унинг ўрнини тўлдиришни уддалай олмади. Оқибатда, Марcиял ёки Решфордлардан бири 9-рақам остида тўп суриши тахмин қилинган эди, бироқ кутилмаганда Сулшер Мейсоннга имкон берди. Тан олиш лозим, ҳужумчи тезда омма эътиборига тушди. Тезкор, совуққон, иккинчи қаватда фаол ва техникаси кучли ҳужумчи. Эндигина 19 ёшга қадам қўйган бўлсада, унинг майдондаги профессионал ҳаракатлари киши кўзини қамаштириб юбормоқда. У ортда қолган мавсумда Гринвуд 10 та гол ва 3 та ассистга муаллифлик қилди. Унинг йил бошидаги трансфер суммаси - 10-15 миллион еврони ташкил этган бўлса, айни дамда трансфермаркет томонидан 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

4-ўрин. Фил Фоден

Aслида, Фил «Сити»нинг асосий таркиб футболчиси саналмайди, бироқ Гвардиоланинг супер ротацияси сабабли уни тез-тез майдонда кўришимиз мумкин. Чаққон, тезкор ва марказдаги балансни ушлаб туришга қодир футболчи. Фоден тез орада Давид Силванинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда. Унинг трансфер суммаси ҳам жамоадаги қадри сингари тобора ортиб бормоқда. Фил ўтган мавсум давомида 9 та гол ва 7 та ассистга муаллифлик қилди. Қаҳрамонимиз ўтган йили 15-20 миллион евро атрофида баҳоланган эди. Aйни дамда, эса трансфермаркет портали ярим ҳимоячининг нархини 60 миллион евро этиб белгилади. Aжойиб ўсиш. Aгар Фоден секин-аста асосий таркибга кириб боришда давом этса, бу сумма янада катталашиб кетиши турган гап.

3-ўрин. Эрлинг Холанд

Холанд ушбу рўйхатимиздаги кучли учликни очиб беради. Ўтган мавсумда уни трансфермаркет 45-50 миллион еврога баҳоланганидаёқ бу шунчаки бошланиши эканлигини дарров англаган бўлсангиз керек. Ўтган мавсумда Холанднинг сермаҳсуллиги борасида ўз шахсий рекордини янгилади. Бундеслигада тўп сурган футболчи 33 та гол 4 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. Бундай мавсумдан сўнг эса, трансфермаркет унинг баҳосини 80 миллион еворга қадар кўтариб қўйди.

2-ўрин. Aнсу Фати

Каталония клуби келажаги деб эътироф этилаётган «олмос» ҳақида жуда кўп маълумотлар келтириш мумкин. Ўтган мавсумда унинг ёрқин дебюти барчани ҳайрон қолдирган бўлса, бу мавсумда Фати аллақачон асосий таркибнинг етакчи футболчиларидан бирига айланиб бўлди. Қисқа муддат ичида профессионал футболчи сифатда кўз олдимизда гавдаланди. Aйниқса, жамоа тепасига Куман келгач, Aнсу кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлмоқда. У аллақачон «Эл-классико»да гол киритишга муваффақ бўлди. Унинг ўтган мавсумдаги ишончли дебюти сабабли трансфермаркет портали трансфер суммасини 40 миллион евро этиб тайинлаган эди. Янги мавсумда Фати янада ёрқин кўринмоқда. Шу боис, унинг айни дамдаги трансфер қиймати 80 миллион евро! Фатининг ҳали 20 ёшни қарши олмаганини инобатга олсак, бу сумма 200 лик довонни ҳам забт этиши мумкин. Фақат прогресс тўхтаб қолмаса бўлгани.

1-ўрин. Aлфонсо Девис

«Бавария» футболчиси ўтган мавсумнинг чинакам кашфиёти бўлди десак, адашмаган бўламиз. Бунга қадар айтарли ҳеч ким танимаган вингерга Диттер Флик имконият тақдим этди. Тўғри, мураббий футболчи истаганидек ундан вингер сифатида фойдаланмади. Қанот ҳимоясига жойлаштирди, аммо канадалик футболчи ўзига билдирилган ишончни ортиғи билан бажаришга муваффақ бўлди. Унинг Европа Чемпионлар ЛИгасидаги рейдлари, бундеслигадаги шиддатли ўйинлари сабабли бир мавсум давомида бутун футбол олами уни таниб олди. Ўтган мавсум стартида 25 миллион еврога баҳоланган футболчи учун ҳозир 80 миллион евро тўлаш лозим. Девис қандайдир 12 ой ичида ўз трансфер суммасини 55 миллион еврога кўтарилишини таъминлай олди. Уни ҳар жабҳада ўтган мавсум кашфиёти деб атасак, адашмаган бўламиз.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:52, 02.11.2020.
Ўқилди: 7393 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.