«Ливерпуль» клуби бош мураббийи Юрген Клопп «Аталанта» (5:0) устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди.
«Биз ўзимизга керак бўлган ўйинни намойиш этдик. Футболчиларим ажойиб ўйин намойиш этишди, ҳимоя ва ҳужум юқори савияда ўйнади. Ўйинни ярим ҳимояда ташкиллаштирдик. Юқори савия!
Қачонки 5:0 ҳисобида ғалаба қозонсанг, яна гол кўплаб гол уришинг мумкин. Лекин, бизнинг дарвозабонимиз ҳам учта ажойиб сейвни амалга оширди. Умуман олганда яхши ўйнадик.
Ҳаммаси футболчиларимга боғлиқ бўлди, рақиб бугун бизга қарши ўйнашда қийинчиликка дуч келди. Сади Мане, Муҳаммад Салоҳ ва Диого Жоталарга қарши ўйнаш қийин дейиш фикридан йироқман, лекин биз жамоавий ўйин ҳисобига ютдик.
Терма жамоалар туфайли юзага келадиган танаффус вақтида менинг футболчиларимни 90 фоизи учта учрашув ўтказади. «Сити»га қарши ўйиндан кейин фақатгина мен бир ҳафта дам оламан. Лекин биз ҳозир тикланишимиз керак. Кейин кўрамиз ким тайёр бўлишини», – деди Клопп.