Кириш Регистрация

Ла Лига: «Барселона» пешқадам, «Реал» учинчи ўринга тушиб кетди (Турнир жадвали)

Баҳо:
+2 | -

«Барселона» Ла Лиганинг жорий мавсумида ўтказган дастлабки 4 та учрашувининг барчасида ғалаба қозонди ва 12 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

10 очко жамғарган «Алавес» иккинчи ўринни эгаллаб турибди. 9 очкога эга «Реал» эса кучли учликни якунламоқда.

Худди шунча — 9 очко тўплаган «Бетис» 4-ўринда бормоқда. 8 очкога эга «Депортиво» 5-поғонада, «Атлетико» эса 7 очко билан 6-ўринни эгаллаган.

Турнир жадвалининг сўнгги — 20-ўрнида 1 очкога эга «Валенсия» жойлашган.

«Эльче» ва «Хетафе» 4-тур доирасидаги учрашувларини душанба куни ўтказади. Уч турдан кейин «Хетафе» ҳисобида 3 очко, «Эльче»да эса 1 очко бор.

Киритилди: 08:18, 07.09.2026.
Ўқилди: 2741 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик