Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби ҳимоячиси Алекс Теллес жамоанинг умумий машғулотларига қўшилди.
27 ёшли футболчи октябрь ойининг сўнгги кунларида юқтириб олган коронавирусни енгди.
Бразилиялик футболчи АПЛнинг 8-турида «Эвертон» клубига қарши бўладиган учрашувда майдонга тушиши мумкин.