ФИФА футбол агентларининг фаолиятларини ислоҳ қилишни режалаштирмоқда. Агар ушбу масала бўйича маслаҳатлар муваффақиятли ўтса, у ҳолда янги қоидалар 2021 йилдан кучга киради.
ФИФА агентларга келиб тушадиган комиссиялар тўғрисидаги маълуотларни сир сақлашни бекор қилмоқчи. Энди агентлар оладиган маблағлар битимнинг 10 фоизидан камини ташкил қилади.
Бундан ташқари, қариндошлар футболчининг агенти бўла олмайди. Агентлик фаолияти учун махсус лицензия талаб қилинади.