Каталониянинг "Барселона" клуби ҳужумчиси Антуан Гризманнинг собиқ агенти Эрик Олатс футболчининг "кўк-анорранглилар" таркибига ўтиши ҳақида фикр билдирди.
«Антуан Месси бошқарадиган муаммоли клубга ўтганди. Лионель бир вақтнинг ўзида ҳам император ва монарх ҳамдир. У Гризманни ўтишини яхши қабул қилмаган.
Унинг муносабати ёмон эди, Месси Гризманн буни ҳис қилишга мажбурлаган. Антуан Месси билан ораларида ҳеч қандай муаммо йўқлигини кўп марта эшитганман, бироқ, вазият аксинча эди.
Менинг фикримча, Месси клубда қандай роль ўйнаши ва муҳим ўрин тутишини бошқа футболчиларга билдириш учун жамоа жамоадан кетиш ниятида эканлигини айтган, лекин у якунда жамоада қолди. Классик Месси! У майдонда яхши бўлгани билан, майдон ташқарисида жуда ёмон.
«Барселона» аллақачон жабр чекишни бошлаган. Муаммо клубда, Антуанда эмас. Ўтган йили у «Барселона»га ўтган пайтда Месси у билан гаплашмаган, унга пас бермаган. У Гризманнинг жамоага мослашиши учун қўлдан келган барча ёмонликларни қилди. У ўзининг аниқ изини қолдирди. Бу аниқ ва сезиларли эди. Агар бунга президентнинг истеъфоси, "Бавария"дан ўтказиб юборилган 8 та гол ва уста мураббий алмашганини қўшидан бўлсак, футболчининг аҳволи яхши эмаслигини кўрамиз», – деди Олатс France Football билан суҳбатда.