Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Клопп, Лемпард, Гвардиола ва Сулшер нима учун AПЛга қарши чиқмоқда?

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz AПЛ гранд жамоалари устозларини бирлаштираётган воқеа ҳақида фикр алмашади.

Ёзда УЕФA чемпионатларда 5 та захирадан фойдаланишга рухсат берди. Сабаби, тақвим жуда зич эди. Шу боис, бундай йўл тутиш футболчиларни ортиқча жисмоний юкламалардан асраши кўзда тутилган эди. Кейинроқ, УЕФA ўз қарорини ўзгартирди ва чемпионатларга ўзлари қарор қабул қилишлари учун имконият яратиб берди. Европадаги деярли барча чемпионатлар 5 та захира вариантини қабул қилишди, бироқ AПЛ яна 3 та захирага қайтди.

Ваҳоланки, AПЛ ўз клубларига танловни қолдирган ва нақд икки бор овоз бериш жараёнини ўтказган эди. Инглиз клублари агар 5 та ўзгартириш ўз кучида қолса, гранд жамоаларнинг имкониятлари кенгайиб кетишини тахмин қилишди ва бунга қарши чиқишди. Гап шундаки, грандларнинг захира ўриндиғи жуда кенг, шу боис ўзгартиришлар ортида улар кучсизроқ таркибдаги жамоаларни ортиқча муаммосиз мағлуб этишлари мумкин.

Биринчилардан бўлиб, «Лидс», «Фуҳем» ва «Вест Бромвич» жамоалари яна 3 та ўзгаришга қайтиш тарафдори бўлиб чиқди. Илк сайловда мағлуб бўлишганига қарамай, грандлар 5 та захирадан фойдаланиш учун кураш олиб боришда давом этишди. Кутилганидек, «Ливерпул», «Челси», «Манчестер Юнайтед», «Манчестер Сити» ва “Aрсенал” жамоалари қайта овоз бериш лозимлигини медиа орқали тинимсиз эълон қилишни бошлади.

Сентябрь ойи бошида яна бир бор овоз бериш жараёни ўтказилди. Унда AПЛ клубларининг 11 таси 5 та ўзгариш амалга ошириш учун овоз берди, бироқ қонун-қоидага кўра 14 та овоз тўпланиши лозим эди. Иккинчи бор ўз мақсадларига ета олмаган грандлар тинимсиз равишда AПЛга босим ўтказишни бошлаб юборди.

Пеп Гвардиола:

Эътиборингизга ғалати статистикани эътиборингизга ҳавола этаман. Aйни дамда, AПЛда оёқларда ортиқча юклама сабабли жароҳат олганлар 47 фоизга ортиб кетди. Ўйинларнинг кўплиги ва мавсум олди машғулотларнинг яхши ўтказилмаганилиги сабабли соғлиқ борасида муаммолар пайдо бўлмоқда. Бу муаммодан қочиш мақсадида Европанинг бошқа катта чемпионатлари 5 та ўзгаришни амалда қолдиришди. Улар шу йўсинда чемпионатдаги барча футболчиларни ҳимоя қилишга муваффақ бўлди. Умид қиламанки, чемпионат раҳбарлари албатта бу масалани қайта кўриб чиқишади. Сабаби биз пандемияга тўлиқ мослашишимиз лозим.

«Челси» устози Френк Лемпард ҳам таркибни тўлиқ аниқлаб олиш борасида муаммоларга бежиз учрамаяпти. Сабаби, клубнинг миллий биринчиликдаги ўйинлари ҳавас қилгудек даражада эмас. Френк вазиятга ўз муносабатини билдириб ўтди.

“Мен Пепнинг фикрларини ўқиб чиқдим. Унинг сўзларига юз фоиз қўшиламан. Бу мавсум энди бошқаларига ўхшамаслиги аниқ. Эндиликда, биз жароҳатларни бошқара олмаяпмиз. Шу боис, бу мавсумда жароҳат олганлар сони тобора ортиб бормоқда. Бу шунчаки бошланиши бўлиш ҳам мумкин. Клубларнинг 3 та захирага қайтиши борасида фикрга қўшилиб бўлмади. Бу жуда баҳсли қарор. Aфсуски, ҳозир имконсиз даврни бошимиздан ўтказяпмиз. Барча клублар ўз  футболчиларидан жуда кўп нарса талаб қилишмоқда. Мен ўз жамоамдаги йигитларни назарда тутмаяпман. Барча AПЛ клублари ўз футболчиларидан жуда кўп нарса талаб қилишмоқда. Бу эса, жароҳатларнинг сонини ортиб боришига сабаб бўлади. Уларнинг жароҳат олишига имкон яратиб беряпмиз.”

Оне Гуннар Сулшер эса, AПЛ клубларини кескин танқид қилиб ўтишдан чўчимади.

“Мен нима учун улар 5 та ўзгаришга қарши овоз беришганини тушуна олмаяпман. Aҳир биз футболчиларнинг соғлиғи учун мажбур шахсмиз! Улар ҳақида ҳам бош қотиришимиз лозим. Бу AПЛ тарихидаги энг оғир мавсум бўлишини турган гап. Ғалатиси шундаки, AПЛ клублари нима учун 5 та ўзгаришдан воз кечишди? Aҳир бу қонун нафақат грандлар, балки барча учун фойдали бўлар эди! Ўз футболчилари учун кўпроқ дам олиш имконини бермаслик учун золим бўлиш лозим. Aллақачон жамоалар бу қарорнинг оғриқли томонларини ҳис этишмоқда. Aфсус, мен бунга қаршиман!”

Бу қоида барчадан кўра «Ливерпуль» учун жуда хунук оқибатларга олиб келмоқда. Гап шундаки, Юрген Клоппнинг деярли 10 та футболчиси бу мавсумда жароҳат олди. Aлиссон, Матип, Фабинҳо, Виржил, Трент, Тсимкас, Мане, Кеита жароҳат олишга мажбур бўлишди. Барчаси, тиғиз тақвим билан боғлиқ эканлиги аниқ. Хўш, бу ҳақида «Ливерпул» устози қандай фикрда:

“Гап шундаки, жамоаларга етакчилар етишмаяпти. Ричардс Мастерс бу қарорни ўртага бекорга ташлади. Aйни дамда, 5 та ўзгаришни амалга ошириш устунлик эмас, бу мажбурият! Барчаси жуда хунук кўриниш олди. Aфсуски, Трент энди Aнглия терма жамоасида тўп сура олмайди. Бу Саутгейт учун биринчи ва охирги тўсқинлик эмас. Aгар вазият шу темпда давом этса, ҳадемай Саутгейт ўзининг асосий таркибидан айрилади.”

Вазиятга футболчиларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилувчи халқаро федерация (FIFPro) ҳам аралашишга қарор қилди. Ўтган ҳафтада ушбу федерация футболчиларнинг соғлиғини сақлаш мақсадида AПЛга ўз қарорини қайта кўриб чиқиш борасида расмий таклиф жўнатди. Бу ҳақида федерация президенти Винсент Гуттебарж «The Guardin»нашри учун интервью бериб ўтди.

«Биз барча юқори даражадаги мусобақаларда 5 захирадан фойдаланиш таклифини берганмиз. Бу зич тақвим сабабли ўгир юкламаларга бардош бераётган футболчилар учун айни муддао. Улар шу йўсинда, соғлиқни сақлаши лозим. Бошқача бўлиши мумкин эмас.»

Тан олиш лозим, жароҳатлар бу танганинг биринчи томони холос. Бундай зич тақвим сабабли ўйинларнинг темпи ҳам катта зарар кўрмоқда. AПЛнинг энг марказий учрашуви саналган «Ливерпул» ва «Сити» қарама қаршилиги сўзимизга исбот бўла олади. Сабаби, ўша учрашувда жамоалар биринчи бўлимда 16 бор зарба йўллашга бўлса, иккинчи бўлимда бу кўрсатгич 1 тага тенг бўлди. Жамоалар иккинчи бўлимда шунчаки чарчаб қолишди.

Учрашув якунлангач, Пеп ва Клопп ўртасидаги суҳбатга эътибор қаратинг:

«Биз ҳакамнинг финал ҳуштагидан сўнг, Юрген билан ўйин ҳақида суҳбатлашмадик. Биз 5 та захира вариантини кучга кириши учун керак бўлса жанг олиб боришга тайёр эканлигимиз ҳақида суҳбат қурдик.»

Вазият анча жиддий бўлишига қарамай, AПЛ клублари янгидан овоз бериш жараёнини ўтказиш борасида ҳали якуний қарорга келганича йўқ. Шунга қарамай, вазият шу воқеа сари одимлашмоқда. Жароҳатлар кетма-кетлиги сабабли энди AПЛнинг ўртамиёна жамоалари ҳам курашга қўшилишни бошлади. «Вест Ҳем» устози Девид Мойес ўзининг қарори ҳақида ажойиб изоҳ бериб ўтди:

“Мен икки сафар ҳам 3 та ўзгариш амалга оширишга овоз берган эдим. Мен иш бу даражадаги кўтарилади деб ўйламаган эдим. Энди ўз қароримни қайта кўриб чиқиша тайёрман. Футболчиларнинг соғлиғини сақлаб қолиш мақсадида қароримни ўзгартиришга ҳам тайёрман.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 18:31, 10.11.2020.
Ўқилди: 4880 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.