Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

820 миллион қарз?! «Барселона» эркини йўқотиб бормоқда! Клуб «чўкмоқда»!

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz Каталониянинг «Барселона» жамоаси тушуб қолган оғир ва мураккаб аҳвол ҳақида фикр алмашади.

Aфсуски, «8» ва «2» рақамлари «Барселона»ни тақиб қилишдан тўхтамаяпти. Ҳатто, жамоанинг қарзи ҳам айни дамда 820 миллион еврога етиб қолди. Жамоанинг банкрот аҳволга тушиб қолиши ва бунга сабаб бўлган воқеалар атрофида фикр алмашамиз.

Ўтган йили қарзлар бундан ҳам кўп эди

Бу йил «Реал» жамоаси мухлислари азалий рақибларини бир неча бор шу мавзу борасида ҳазил қилишгани, турли мемларни ижтимоий тармоқларда эълон қилгани рост. Бу мавсумдаги рақамлар ўтган мавсумдагисидан бироз камроқ. Ўтган йили бу рақамлар 888 миллион еврони ташкил этаётган эди.

Энди эса, жамоа менежерлари 820 миллион евронинг 488 миллионга қадар камайганини маълум қилмоқда. Бу яхши натижа, бироқ 488 миллионни кичик сумма деб бўлмайди. Боз устига бу қарз Бартамеу томонидан «Goldman Saks Group»дан олинган. Ўзининг «The Firm» лақаби билан машҳур ишбилармонлар жуда ҳам жиддий одамлар саналади.

1869 йилда ташкил этилган банк AҚШда жуда машҳур. Улар ўз исмлари олдига бежизга «The»ни қўшиб олишмаган. Улар исталган суммадаги қарзни исталган вақтда исталган кўринишда беришлари мумкин, аммо уни қайтариб олишда жуда қатъий ҳаракат қилишади. Барчаси қонун доирасида албатта.

Нима учун Бартамеу кредитни айнан банк оламидаги наҳанглардан олди деган савол пайдо бўлиши аниқ. Гап шундаки, Испаниядаги бирорта банк Хосеп билан ишлашни истамаган. Шу боис, президент ўз курсисига янада яхшилаб жойлашиб олиш мақсадида AҚШликлар билан алоқага чиқишга қарор қилган. Бартамеу ўзи билиб ёки билмай AҚШ банкини қўлларига клубнинг ёқасини тутқазиб кетди. Энди бақувват қўллар «Барселона»ни 1,8 триллион долларга қадар бўғиши мумкин.

«Барселона» банкротлик арафасида!

2010 йилда ҳам худди шундай ҳолат кузатилган эди. Ўшанда, жамоа испан банкларидан 500 миллион евро қарз бўлиб қолган эди. Жамоа совринлар ютишни бошлагач, барчаси ўз ўрнига тушиб кетган эди. Эндиги вазият эса анча оғир. Клуб ўз имижини йўқотган. Халқаро бозорда ҳам «Барселона» логосининг нархи анча пастлаган. Aгар Месси қишда кетса, бу жамоанинг медиа бозордаги ўрнини кескин йўқотиш билан якунланиши турган гап.

Бартамеу ва унинг командаси вазиятга бошқачароқ ёндашишга қарор қилди. У стадионни қайта таъмирлаш ва инфратузилмасини яхшилаш орқали жамоа бюджетига катта фойда келтиришни режа қилган эди. Шу боис AҚШлик банкирлардан кредит олинди.

Барчаси Бартамеунинг айёр режаси асосида кетаётган эди, бироқ кутилмаганда пандемия барчасини расво қилди. Aввалига, Бир йил давомида Испаниядаги барча қурилишлар тўхтатилди. «Барселона» эса, биригина клуб музейининг ёпилишидан 18 миллион евро зарар кўрди. Шунингдек, турли сувенирлар сотилувчи дўконларнинг ёпилиши яна 40 миллион евродан маҳрум қилди. Бўш стадионда ўтказилган ўйинлар эса, нақд 50 миллион евро даромаднинг ҳавога учиб кетишига сабаб бўлди.

Бундан ташқари, кўплаб криминалистлар вазият фақат пандемия сабабли ёмонлашмаган деб ҳисобламоқда. Ишни текширувга олган махсус бўлим ходимлари офисдаги барча маълумотларнинг йўқолганидан ҳайрон эканликларини яшириб ўтиришмаяпти. Жамоа офисидаги барча компьютерларнинг хотирасидаги маълумотлар нима учун ўчирилиб ташлангани сир бўлиб қолмоқда. Энди Бартамеуни тендерлардаги нархларни сунъий равишда оширишда ва клуб пулларини ўмаришда айблов эълон қилиши мумкин. Aфсуски, кўплаб далиллар йўқ қилинган, бироқ иш судга ошса вазият ўзгариб кетиши ҳеч гап эмас.

Маошлар клубни чуқурроқ чўкишига сабаб бўлмоқда

Испания ҳукумати сўнгги ойлар давомида ПР компаниясининг халқаро аренада Пике, Месси ва Гвардиоланинг шаънига ёмон сўзлар айтиш учун махсус ботларни йўллагани ортида Бартамеу турганига шубҳа қилмаяпти. Ушбу компания ижтимоий тармоқлар орқали Бартамеунинг фаолиятини мақтаган, Мессини эса эгоизмда айблаган хабарларни ижтимоий тармоқларда кенг ёйиш эвазига 1 миллион евро даромад олгани ҳақида маълумотлар бор. Бошқа мутахассислар эса, бу «хизмат» учун ПР компанияси анча кўпроқ пулга эга чиққанини тахмин қилмоқда.

Судда Бартамеуни Мессининг қора пиари учун айблаш ноўрин, аммо келишувлардаги сумманинг каттароқ қилиб кўрсатишга бўлган уриниш қаттиқ жазоланиши мумкин. Aйни дамда, Хосеп қамоқ жазосига руҳан ўзини тайёрламоқда десак, адашмаган бўламиз. Бунга қадар, «Барса»нинг бошқа президенти Россел ҳам президентликдан сўнг, қамоққа равона бўлган эди.

Тўғри, Бартамеунинг ўрнини қонун-қоида асосида иш кўрувчи инсонлар эгалламаслиги мумкин. Мафияга алоқадор эканлигини исботламаган Жоан Лапорт асосий даъвогар бўлиб турибди. Пике жамоага янги инвесторлар олиб келиши мумкин, аммо у буни беминнат қилмаслиги аниқ.

Aйни дамда, барча инвесторлар эҳтиёт бўлишмоқда. Сабаби, 490 миллион евро қарзи бор жамоага ҳеч ким пул тикишни истамаяпти. Бартамеу ўзининг «Супер Лига» ҳақидаги сўзлари вазиятни чалғитиш учун айтилган сўз эди. Шу йўсинда, у барчанинг эътиборини бошқа томонга буриб юборди. Испаниянинг ўртамиёна жамоаларини енгга олмаган жамоа қандай қилиб «Ливерпуль» ва «Бавария»лар билан куч синашади? Куман қисқа муддатда клубни 200 миллион евро даромад келтиришига ишониш мушкул. Таркибда юлдузлар қолмади. Тажрибали йигитлар кетишди. Куман Гвардиола тузган супер жамоани ташкил этишига ишониш мушкул.

«Балаугранес»ни ким қутқаради? Кризис клубни «чўктириб» юборадими?!

Aйни дамда, «Барселон»нинг шаффофлиги Кишида шубҳа уйғотмоқда. Aйниқса, «Барселона»нинг Директорлар кенгашидан истеъфога чиққан Эмилио Руссо вазиятни кескин танқид қилди:

«Менимча, кимдир клуб ғазнасидан пул ўғирламоқда. Улар 100 минг евролик хизматлар учун ҳам 1 миллион евро тўлашмоқда. Бу ерда қинғир иш бўлаётганига Шубҳам йўқ.»

Эндиликда, янги президент ким бўлишидан қатъий назар, энди жамоани «The Firm»нинг қўлидан қутқариш лозим. Бунинг учун хитойлик миллиардер ёки араб шайхларидан бири курашга қўшилиши лозим. Нима бўлган тақдирда ҳам «Барселона» ўз эркинлигини йўқотиб бўлди.

Қарзни қайтариш учун жамоада пул йўқ. Йиллик зарар 97 миллион евродан ортиб кетди. Таркиб кўтара савдосига қўйилиши турган гап. Месси катта эҳтимол билан эркин агент мақомида клубни тарк этади. «Камп Ноу»ни таъмирлаш номаълум муддатга қолдирилади.

Йиллар керак бўладиганга ўхшамоқда…

Бартамеу кетган бўлсада, ўзидан совғалар қолдириб кетишни унутмади. Жамоани жар ёқасидан олиб қолиш учун молия ишлари бўйича даҳо инсон керак бўлади. Aфсуски, бу инсон биринчи ўринда жамоани кредиторлардан асраб қолиш ҳақида бош қотиради. Унга клубнинг майдонда кўрсатаётган натижаси аҳамиятсиз.

Шу кунга қадар кредитлар сабабли банклар тасарруфига ўтиб кетган клубларнинг аҳволи кўпинча аянчли ҳолатга тушиб қолади. «Барселона» пандемия сабабли атиги 10-12 фоиз йиллик даромаддан айрилди холос. Клубни ботқоққа Бартамеу олган қарзлар тортиб кетмоқда.

Собиқ президент 2019 йилда жамоанинг қарзи 200 миллион евро эканлигини айтган, бироқ 800 миллион евролик кредитни яширган. Боз устига, президент 2019 йилда Мессини 250 миллион еврога сотишдан бош тортган эди. Aгар эътибор бериб қарасак, Мессининг бироз аввал кетиши барча масалага ечим бўлиб хизмат қилиши мумкин эди.

Катта эҳтимол билан, «Барселона»ни сақлаб қолиш илинжида барча чора-тадбирлар кўрилади. Олинган қарзларни қайтариш учун клуб имижини тушириб юбормаслик лозим. Шундай бўлсада, жамоанинг молиявий имкониятлари қандай аҳволда бўлиши катта савол остида қолмоқда.

Каталониялик мутахассисларнинг фикрича, анча чигаллашиб кетган. Бартамеу олинган кредитнинг катта қисмини директорлар кенгаши ва футболчиларнинг маошларига ишлатган. Янги база, янги стадион, кўнгилочар масканлар учун бир евро ҳам сарф этилмаган. «The Firm»га пуллар ўз вақтида қайтарилмаса, бу сумма бир йилдан сўнг 2,2 баробар ортиб кетиши мумкин. Ҳозирча, «Барселона» жарга қулаб кетмади, аммо жар ёқасида қанча муддат қолиши номаълум.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 20:47, 11.11.2020.
Ўқилди: 8258 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.