Франция терма жамоаси ҳимоячиси Рафаэль Варан Португалия (1:0) устидан Миллатлар Лигасидаги қўлга киритилган ғалаба ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ўйлайманки, сўнгги ойлардаги энг яхши ўйинимиз бўлди. Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам жуда яхши ўйнадик.
Бундан ўйин билан фахрлансак арзийди», – деди Варан.