Кириш Регистрация
30/12 00:45 Рома 3-1 Женоа
31/12 00:30 Бёрнли - Ньюкасл
31/12 00:30 Челси - Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест - Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм - Брайтон
31/12 01:15 Арсенал - Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед - Вулверхэмптон

Шоҳжаҳон Эргашев бугун тунда навбатдаги жангини ўтказади

Баҳо:
+ | -

Профессионал боксда ўз фаолиятини давом эттираётган Шоҳжаҳон Эргашев (18-0, 16 КО) 16 ноябрь, душанба куни навбатдаги жангини ўтказади.

Ўзбекистонлик боксчига беларуслик Дмитрий Милюша (9-3-1, 4 КО) рақиблик қилади. Жанг 16 ноябрь куни Россиянинг Красногорск шаҳрида бўлиб ўтади. Жанг Шоҳжаҳон фаолият юритадиган супер енгил вазнда эмас, ярим ўрта вазн тоифасида кечади.

Шунингдек, ушбу бокс кечасида яна икки нафар ўзбекистонлик спортчи рингга кўтарилади. Мирзакамол Неъматов (1-0, 1 КО) проф рингдаги иккинчи жангини россиялик Алишер Ашуровга (3-26) қарши ўтказади. Алишер Шодиев (1-1) эса маҳаллий боксчи Магомедриза Муталибовга (1-1) қарши жанг қилади.

Шоҳжаҳон Эргашев иштирокидаги жанг 16 ноябрь, душанба куни тунги соат 23:30 да бошланиши кутилмоқда (жангнинг эрта ёки кеч бошланиши бошқа жангларнинг тўлиқ ўтиши ёки муддатидан аввал якунлашига боғлиқ).


Шоҳжаҳон сўнгги жангини 2020 йилнинг январида ўтказиб, унда мексикалик Адриан Эстреллани (29-5, 24 КО) биринчи раунддаёқ нокаутга учратганди.

Маълумот учун, Шоҳжаҳон Эргашев ҳозирга қадар проф боксдаги барча 18 та жангида ғалаба қозонган. 16 та жангда рақибларини нокаут эвазига таслим қилган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:23, 16.11.2020.
Ўқилди: 7766 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.