Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

"У ҳар бир учрашувда рекордлар билан бирга юради" - енгилмас Куки фаолияти

Баҳо:
+ | -

Айни пайтда жаҳон футболидаги энг кўп тилга олинаётган мавзулардан бири бу Рамоснинг тахминий трансфер манзиллари бўлиб турибди. Келажакда нима бўлган тақдирда ҳам Серхио қайерга бормасин, унинг ўз жамоасидан ажралмас лидерга айланишига кўзимиз етади. Чунки, бу хусусиятни унга болалигидан уқтириб келишган. Stadion.uz эса енгилмас Куки ҳақидаги айрим жиҳатларга қисқача тўхталиб ўтади.

Қизизқарли фактлар ва статистикалар

- Рамос ҳозирги ўйнаб келаётган позицияси билан кўпчиликка таниш ва уни ҳамма айнан марказий зонадаги муҳим «девор» сифатида кўриб ўрганиб қолган. Лекин, «қизил фурия»нинг ўйинига бефарқ бўлмаган ёши каттароқ мухлислар ҳам билишсалар керак, Серхио аслида бу ампулада фаолиятини бошламаган. Мураббийлар уни дастлаб ўнг қанот ҳимоясида синаб кўришга одатланишган. Шунингдек, клубдаги баъзи ўйинлари орқали ҳам биз бу холатни кўришимиз мумкин. Бу эксперимент жуда кўп ўйинларда ўзини оқлагач, катта-катта мундиалларда ҳам секин-асталик билан Рамос жамоага шу тахлит сингишиб кетди. Футболчининг асосий голеадорлик хусусияти ҳам балки айнан қанотда ўйнаб юрган кезлари шаклланган булса ажаб эмас. Евро-2008 ва ЖЧ-2010 лардаги муваффақиятлардан сўнг Испания таркибида кичик темпда бўлса ҳам авлодлар алмашинуви бошланади. Асосий марказий ҳимоячилар Рикардо Карвальо хамда Карлес Пуйолларнинг тез-тез олган жароҳатлари сабаб мураббийлар штаби марказий зонада энди Рамосни синаб кўра бошлашади. Қарашса, натижа ҳам ёмон эмас. Ва биз билган Рамос тахминан мана шу даврлардан бери ўзини кўрсатишдан тўхмаяпти.

- Рамоснинг терма жамоалар миқёсидаги энг кўп ўйин ўтказиш хусусиятига ҳам тўхталиб ўтдик. Табиийки, бунча учрашувлар ичида у энг кўп ғалаба қозонган футболчи ҳамдир. Серхио 177 баҳснинг жами 128 тасини майдондан ғолиб тарзда якунлаган. Шунингдек, у ҳимоячилар орасидаги энг кучли тўпурарлардан ҳам ҳисобланади. Сан-Маринога қарши баҳсда дубл йўллаган испаниялик бу билан терма жамоадаги голлари сонини 23 тага етказиб олган ҳолда аргентиналик Даниэль Пассарелланинг рекордини янгилади.

- Рамос Испания терма жамоаси таркибидаги дебют учрашувини 18 ёшида 2005 йилда Хитойга қарши ўтказади. Кейинчалик эса 100 лик довонни босиб ўтган энг ёш ўйинчига ҳам айланиб олди. У ушбу натжани қайд этган пайти бор йўғи 26 ёшда эди холос.

- Шунингдек, Серхио Рамос пенальтини паненка услубида қойилмақом тарзда ижро этувчи кам сонли футболчилардан бири. Лекин бошида унга бу борада кескин танқидлар билдирилганлигини хам такидлаб ўтиш лозим. Айниқса, 2012 йилги Чемпионлар лигаси ярим ярим финалининг муҳим палласида «Бавария» дарвозаси томон йўллаган ноаниқ зарбаси орқали у кўп сонли хейтерларнинг бош мавзусига айланиб қолган эди. Бироқ, шундан бир неча ой ўтиб, ўзининг аввалги ижобий формасига тезда қайтиб олган. Биз уни 11 метрлик нуқта ёнида кўрган пайтларимиз асосан терма жамоа иштирокидаги ўйинларга тўғри келади. Лекин «Реал Мадрид» таркибидаги асосий юлдуз жамоани тарк этгач, у энди ўз клубида ҳам бундайин жиддий масъулиятни ўз бўйнига олмоқда. Рамос пенальтиларнинг кетма-кетликдаги аниқ ижроси бўйича хам ёмон кўрсаткичга эга эмас - 25. Агар яқинда бўлиб ўтган Швецарияга қарши баҳсдаги белгиланган иккита пенальтини ҳам голга айлантира олганида у бу борада Роналдунинг рекордини янгилаган бўлар эди.

 

Тенгсиз тики-таканинг пайдо бўлиши

Европа ва кейинчалик бутун дунё бўйлаб машҳур ва оммабоп бўлган тики-така услубини олиб кирган испанлар шундан кейин узоқ муддат давомида жаҳон футболида ўз гегемонликларини ўрнатиб туришди. Испания учун ўта сермаҳсул ва муваффақиятли якунланган кетма-кет 3 та йирик мундиал бевосита терма жамоанинг олтин эраси етишиб чиқаётганлигини билдирар эди. Серхио Рамос эса шубҳасиз, бу эрадаги энг муҳим фигуралардан бири ҳисобланган. Шунингдек, жаҳон футболи учун янги бренд ҳисобланган тики-таканинг жорий этилишида ҳам Рамоснинг хизматлари катта. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, «қизил фурия» ушбу қолипга ўзи билмаган ҳолда ва мажбурлик нуқтайи назаридан тушиб қолган десак ҳам хато бўлмайди. Чунки асримиз аввалидаги Испания қураётган ўйин ҳозирги кўринишдагисидан мутлақо фарқ қилар эди. Бу ерда гап фақатгина таркиблар хусусида ҳам бораётгани йўқ аслида. Чунки аксинча ҳолатда, ўша пайтдаги «Галактикос»нинг айрим аъзолари хусусан, ўша машҳур Раулнинг терма жамоадан истеъфо олиши бир томондан келгуси зафарлар олдидан анча-мунча фойда ҳам келтирган. Улар «Реал» таркибида қанчалик голеадорлик хусусиятларини кўрсатишмасин, лекин қизил форма кийиб оганларидан сўнг биз уларни умуман танимай қолар эдик. Шу тариқа, ўртамиёна даражада деб ҳисобланган ўша пайтдаги Испаниянинг Евро-2008 га чиқа олиши ҳам аслида катта муаммо бўлиб турганди. Саралаш босқичининг сўнгги раундларида уларга тўқнаш келган Дания агар мағлубиятга учратилмаса терма жамоа қитъа чемпионатига йўлланмани тақдим этувчи мухим чипталардан қуруқ қолиб кетиши хам ҳеч гап эмас эди. Ўша пайтдаги Испаниянинг бош мураббийи Луис Арагонес зиммасига эса жуда катта масъулият юклатилгани ҳолда ундан жамоасини қандай қилиб бўлмасин яқинлашиб келаетган мундиалга олиб чиқиш талаб этиларди. Учрашув эса мураббийлар бахтига кутилганидек натижа билан якун топди. Нисбатан ўша ўйиндан бошлаб тики-таканинг айрим элементлари шакллана бошлаган дея қаралади. Ўзаро тез-тез узатилган пассларнинг ижросида ҳозирги «Бетис» аъзоси Хоакин ва Рамосларнинг ҳиссалари катта эди. Учрашув статистикасига назар ташлайдиган бўлсак, 90 дақиқа давомида испанлар майдоннинг иккинчи қисмида нақ 27 маротаба ўзаро пасслар деворини ҳосил қилишган. Тўғри, бу ҳозирги давр тезкор футболи учун арзимаган кўрсаткичдир, лекин бу янги босқичдаги футбол останасига кириб бораётган жамоалар учун катта воқелик ҳисобланар эди. Ўйин якунигача ҳар 75 сониялик оралиқ давомида тўп назоратини ўзларида ушлаб тура олган Арагонес шогирдлари амалда ҳам рақиблари устидан 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани таъминлай олишди. Баҳс давомида Рамос ўз лидерлик салоҳиятини кўрсата олган ва битта голга муаллифлик хам қилган. Услуб эса шундан кейин энди кўпчиликни ҳайратга сола бошлади.

Энг катта ютуқ

Рамоснинг миллий терма жамоа ва клубдаги титуллари ҳавас қиларли даражада. Бир томондан, жаҳоннинг гранд жамоаларидан бирида тўп тепаётганлиги ва Испаниянинг ўзи билан бир вақтда шаклланиб борган мукаммал авлодининг ўзаро мутаносиблик касб этганлиги ҳам унинг омади. Серхио 34 йиллик фаолияти давомида 22 та катта-кичик совринларни ютишга эришган. Лекин уларнинг ичидаги энг машҳури бу барибир ўзи ва мамлакати учун ягона ҳисобланган юқори қийматга эга Жаҳон кубоги бўлса керак. Чунки ўша турнирда Рамос ҳар жиҳатдан ўзини кўрсата олган. Футболчиларнинг индивидуал балансларини кўрсатиб берувчи «Сup Castrol Index» технологияси томонидан у мусобақанинг энг яхши ўйинчиси деб топилган. Шунингдек, ҳимоячи бўлишига қарамай у бутун турнир давомида энг кўп 31 та дрибблинг ишлатишга муваффақ бўлган. Ўзи умуман ўтказилган ҳар бир учрашувда Испания терма жамоаси рақибларига нисбатан ўта интизомли футбол намойиш этган. Рамос бошлиқ ҳимоя қўрғони бутун мусобақа давомида атиги 2 мартагина ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборган холос. Бунда албатта, асосий қаҳрамонлардан бири бўлган Икер Касильяс номини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Куки учун 2010 йилги Жаҳон чемпионати натижа нуқтайи назаридан фаолиятидаги энг эсда қоларли мундиаллардан бири ҳисобланади.

«Қизил фурия»ни турли даврларда бошқарган мураббийларнинг Рамос ҳақида айтган фикрлари

«Серхионинг истеъдодини ортиқча ифодалашнинг кераги йўқ. У ҳар бир учрашувда рақамлар ва рекордлар билан бирга тилга олинади» (Луис Энрике)

«Рамосда жуда камдан кам ҳимоячиларда учрайдиган хусусият - голга бўлган харизма мавжуд. У қайерда бўлишидан қатъи назар ҳақиқий лидер» (Висенте дель Боске)

«У футбол тарихидаги катта ўйичилардан бири. Сен капитан бўлишинг мумкин, лекин буни натижага сингдира олмасанг барчаси беҳуда дегани. Мен Серхиода бундайин камчиликларни шахсан кузатмаганман» (Хулен Лопетеги)

 

Юсуфбек Сайдалиев тайёрлади

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:59, 18.11.2020.
Ўқилди: 4562 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.