Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Франция чемпионатининг октябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди

Баҳо:
+ | -

"Лилль" ярим ҳимоячиси Жонатан Бамба Франция чемпионатининг октябрь ойидаги энг яхши футболчиси сифатида тан олинди. Футболчилар касаба уюшмаси томонидан ўтказилган сўровномада у 41% овоз тўплади.

24 ёшли Бамба октябрь ойида битта гол урди ва 3та голга узатма берди. "Лилль" эса мусобақа жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди.

Мазкур сўровномада Жонатан "ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппени ортда қолдирди. Франциялик футболчи ўтган ойда 6та гол ва 2та узатма муаллифига айланган эди. "Монако" форварди Виссам Бен-Йеддер эса октябрда 2та гол муаллифига айланди.

Эслатиб ўтамиз, "Мец" футболчиси Иброҳим Ньян сентябрь ойида Лига 1'нинг энг яхши ўйинчисига айланган эди.

Манба: ua-football.com
Киритилди: 10:25, 21.11.2020.
Ўқилди: 1739 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик