Кириш Регистрация
22/06 00:00 Нидерландия 0-0 Франция
22/06 05:00 Перу 0-0 Чили
22/06 18:00 Грузия 1-1 Чехия
22/06 20:00 Локомотив 1-2 Сўғдиёна
22/06 20:00 Динамо 1-1 Андижон
22/06 21:00 Туркия 0-3 Португалия
23/06 00:00 Бельгия 2-0 Руминия
23/06 03:00 Эквадор 1-2 Венесуэла
23/06 06:00 Мексика - Ямайка
24/06 00:00 Шотландия - Венгрия
24/06 00:00 Швейцария - Германия
24/06 03:00 АҚШ - Боливия
24/06 06:00 Уругвай - Панама
25/06 00:00 Албания - Испания
25/06 00:00 Хорватия - Италия

Қозоғистон футболчиси Миллатлар лигаси тарихига кирди - ҳафта сарҳисоби рақамларда

Баҳо:
+ | -

Одатга кўра, stadion.uz якунига етган ҳафта давомида содир бўлган диққатга сазовор воқеаларнинг рақамлар ва статистикаларга боғлиқ жиҳатларини эътиборингизга ҳавола этади.

 

Лионель Месси (800)

Месси учун ўтган ҳафта икки хил темпда якунланди. Футболчи гарчи жамоаси билан яқин йиллар ичидаги энг ашаддий рақибларидан бирига мағлубиятга учраган бўлсада, ўша куни унинг учун энг муҳим ва ўзгача баҳс бўлиши кутилаётган эди. Лео "Атлетико"га қарши учрашувда ўзининг "Барселона"даги юбилей 800-ўйинини ўтказди ва клуб афсоналари қаторидан жой олди. Қизиғи, ушбу баҳсларнинг бир қанчасини ўртоқлик ўйинлари ҳам ташкил этади ва аргентиналик юлдузда расмий учрашувлар сони 742 та. Бу борада клубнинг мутлақ рекордчиси Хавига етиб олиш учун эса 26 та ўйин керак бўлади (768).

"Ювентус W" (600)

Кўпчилик бу каби юқори кўрсаткични ҳозирги "зебралар"нинг алғов-далғов кечаётган ўйинлари билан тасаввур ҳам қилолмаса керак. Аслида ҳам шундай. Бу натижаларнинг ҳаммаси "Кекса синёра"нинг аёллар жамоасига тегишли. Клуб ўтган турда А Серия доирасида "Бари" меҳмони бўлди ва йирик ҳисобда ғалабага эришди (4:1). Ушбу ғалабадан сўнг туринликлар мағлубиятсиз давом этиб келаётган 600 кунлик юбилей серияни яратишди. Клубнинг ички чемпионатдаги натижалари ҳам айни пайтда супер кўринишда, ғалабали серия - 8 баҳс, 24 очко. Энг қизиғи бу ерда чемпионларни "Милан" таъқиб этаётган бўлса, эркаклар жамоасидаги "Ювентус" эса "россонерилар"ортидан изма-из боришмоқда. Роналду жамоаси ўрнак олса бўладиган натижалар!

Мануэль Нойер (96)

Ўтган ҳафтанинг энг эътиборга молик учрашувларидан бири чоршанба куни "Ла Корунья"да ўтказилди. Миллатлар лигасининг плей-оффи учун курашаётган Испания ва Германиянинг охирги турда баҳс олиб бориши мусобақага қайсидир маънода мантиқий якун ясаши кўзда тутилаётган эди. Лекин мухлислар баҳснинг бу қадар сенсацион тарзда ўтишини кутишмаган бўлсалар керак. Нойер ва у бошлиқ жамоанинг гуруҳда қолиб кетиши бир воқелик бўлса, машҳур посбоннинг ўз дарвозасидан жавобсиз 6 та тўп ўтказиб юбориши ҳам бошқа бир воқелик эди аслида. Уларнинг иккинчиси немис кипери учун аламли антирекорд ҳисобланади. Шунингдек учрашувда яна бир натижа ҳам қайд этилди: Нойер терма жамоа таркибида 96 та ўйинда майдонга тушиб машҳур афсона Зепп Майерни ортда қолдиришга муваффақ бўлди. Немислар учун аталмаган кунда ушбу кичик рекорд Мануэльга ҳар қалай тасалли бериб турди.

Лион (80)

Ушбу қисм ҳам аёллар футболидан олинмоқда. Аксинча ҳолатда, мухлислар бу ерда энг сара ва шов-шувли рекордларнинг гувоҳига айланишяпти. Лига 1 нинг ўтган турида марказий учрашув бўлиб ўтди. "Лион"га қарши баҳс олиб борган парижликлар сўнгги йилларнинг энг муҳим ғалабасини қўлга киритишди. Баҳснинг ягона голига муаллифлик қилган Мария Контате жамоасини жадвалнинг 1-поғонасига олиб чиқиши билан бирга "Лион"нинг 80 та учрашувдан бери давом этиб келаётган мағлубиятсиз сериясига ҳам барҳам берди. Қайд этиш керакки, "шерлар" 2016-йилдан бери таслим бўлиш нималигини билмай келишаётган эди.

Айбол Абикен (54)

Қозоғистоннинг УEФА Миллатлар лигасидаги ишларига ҳавас қилиб бўлмайди. Терма жамоа гуруҳнинг энг сўнгги поғонасидан жой олган ҳолда D лигага равона бўлди. Лекин сўнгги турда Албанияга мағлуб бўлганларига қарамай қозоқларнинг бир аъзоси мусобақа тарихидан жой олди. Айбол Абикен жамоаси гол ўтказиб юборгандан сўнг, тўпни марказдан бошлаш ўрнига биратўла ўша нуқатадан дарвозага йўллаб қўя қолишга қарор қилди. Дарвозабон эса ўзининг қўпол хатоси туфайли 54 метрдан гол ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Ушбу тезкор зарба агар ўйин бошида амалга оширилганида балки футбол тарихидаги энг тезкор голлардан бирига айланиши ҳам мумкин эди.

Италия (22)

Италия аста-секинлик билан ўзининг аввалги шонли даврларига қайтмоқда. Узоқ давом этиб келган авлодлар алмашинуви жараёнидан сўнг, энди терма жамоада ёш ва навқирон ўйинчилар билан тўлиб бораётган таркиб шаккланяпти. Буни албатта, босқичма-босқич ҳужумкор форматга ўтаётган янги А Серия билан ҳам боғлашимиз мумкин. Ҳозир жамоа Роберто Манчини қўл остида Европадаги энг сермаҳсул натижаларни қайд этмоқда. Миллатлар лигаси энг сўнгги тури доирасида Боснияни мағлуб этган "Скуадрадзурра" мусобақанинг "тўртлар финалига" йўл олди. Ушбу ишончли ғалабадан сўнг Манчини шогирдлари ўзларининг мағлубиятсиз серияларини нақ 22 тага етказиб олишди. Бу борада терма жамоа тарихидаги энг яхши кўрсаткич Марчелло Липпи даврида 2006 йиллар оралиғида қайд этилган (25). Россия мундиалидан моссуво бўлганларидан сўнг барча фюрор кўтариб қайтувчи Италияни соғиниб қолишган бўлса ажаб эмас.

Жовани Рейна (18)

Жовани Рейна АҚШда шаклланиб келаётган "олтин" авлоднинг муҳим вакилларидан бири ҳисобланади. Унда яхшигина потенциал мавжуд ва шу билан бирга Европанинг гранд жамоаларидан бирида тўп суради. Ўзи майдонга тушаётган деярли ҳар бир ўйинида турли хил рекордлар қайд этаётган футболчи кетма-кет иккинчи марта саҳифамиздан жой олмоқда. Ўтган ҳафта Панама билан ўртоқлик ўйини ўтказган "янкичилар" рақиблари устидан йирик ҳисобда ғалабага эришдилар (6:2). Учрашувда дубл қайд этган Рейна терма жамоа тарихида гол урган энг ёш 3-футболчига айланди. У ушбу натижани 18 ёш, 3 кунлик кўрсаткич билан қайд этган. Бу борада энг юқори кўрсаткич ҳам яна бир ҳозирги авлод вакили Кристиан Пулишичга тегишли (17 ёш, 253 кун).

Бразилия (4)

Бразилия катта мундиаллар олдидан ҳар доимгидек стабил формасида. Айни дамда ЖЧ саралаш баҳслари бўлиб ўтаётган Жанубий Америкада жамоа мухлислар кутган сермаҳсулликни намойиш этмоқда. "Пентакампионлар" сўнгги турда Уругвайни ишончли ҳисобда таслим этишди ва гуруҳ босқичидаги кетма-кет 4 та баҳсни ҳам ғалаба билан якунлашнинг удассидан чиқишди. Ушбу натижа терма жамоанинг 51 йиллик тарихи давомидаги энг узун қайд этилган рекорди ҳисобланади. Бу борада саралашдаги энг яхши серия 1970 йилги Мексика мундиали учун ўтиш баҳсларида Пеле ва Тостао бошлиқ жамоада қўлга киритилган (6). Жаҳон футболи саҳнасида қанчалик кучли терма жамоалар пайдо бўлмасин, Бразилия номи барибир ҳеч қачон эскирмас бренд бўлиб қолаверади.

 

Юсуфбек Сайдалиев тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:27, 23.11.2020.
Ўқилди: 3928 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.