Туриннинг «Ювентус» клуби ҳужумчиси Альваро Мората ЕЧЛ доирасида «Ференцварош» клубига қарши бўлиб ўтган ўйинда рақиб ўйин услубини танқид қилди.
«Бугунги ўйин қийин кечди, лекин ЕЧЛда ҳар бир ўйин шунақа кечади. Бугун омадимиз келди ва якунда ғалаба қозондик.
Бу ўйин худди 20 йил аввалги футболдек туюлди. «Ференцварош» фақат ҳимояга ётиб олди.
ЕЧЛдаги ҳар бир учрашув ҳал қилувчи аҳамиятга эга ва бу ерда фақат ҳимояланиш эмас, ҳужум ҳам қилиш керак. Ҳар бир жамоа хавф туғдириши мумкин, шунинг учун ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Энди гуруҳда биринчи ўринни «Барселона»дан ториб олишга ҳаракат қиламиз, – деди Мората.