Италиянинг «Интер» клуби бош мураббийи Антонио Конте ЕЧЛ доирасида «Реал» (0:2) клубидан қабул қилиб олинган мағлубиятдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Реал»дек катта клубларга қарши ўйнаш ҳамиша қийин бўлган. Қачонки ўз дарвозангиздан гол ўтказиб юбориб, бир киши кам бўлиб қолсангиз бу - енгиб бўлмайдиган чўққидир.
Ўйлайманки, улар бизнинг орамиздаги фарқни кўриб олдик. «Реал» бундай ўйнашга ва ушбу турнирда ғалаба қозонишга ўрганиб қолган.
Бугунги мағлубият бизни синдирмаслиги керак. Бу мағлубият биз юришимиз керак бўлган йўлни кўрсатиши керак.
Ҳозирги пайтда жуда кўп гол ўтказиб юборяпмиз. Бугунги баҳс дарвозамизга белгиланган пенальтидан кейин биз учун мураккаблашиб кетди. Қолаверса, Видалнинг четлатилишидан кейин ўйинга қайтишимиз қийин бўлди.
Менимча, ўтказилган икки учрашувда «Реал»да жуда кўп совға тайёрлаб юбордик. "Реал"дек жамоаларга қарши ўйинда ўзингни бундай тутиш мумкин эмас», – деди италиялик мураббий.