Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

Диего Коста 6 ойга сафдан чиққан бўлиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» ҳужумчиси Диего Коста қон томир билан боғлиқ касаллик туфайли узоқ вақтга сафдан чиққан бўлиши мумкин. Бу ҳақда шифокор Хосе Эскудерога асосланиб "Daily Mail" хабар тарқатди.

Шифокорга кўра, 32 ёшли футболчи сентябрь ойида коронавирусга чалинганидан кейин ушбу муаммога дуч келган. COVID-19 туфайли Диегонинг қони қуюқлашган ва вена қон томирида тромблар юзага келган. Қотган қон организм бўйлаб ҳаракатланиб, юраккача етиб борса, жиддий муаммо келтириб чиқариши мумкин.

«Футболчилар майдонда кўп тўқнаш келишади. Шунинг учун эҳтиёт бўлиши керак. Одатда ушбу касалликдан тўиқ фориғ бўлиш учун 3 ойдан 6 ойгача вақт кетади», — деди Эскудеро.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 10:26, 28.11.2020.
Ўқилди: 1817 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.