Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Бекҳем Жируга нима ваъда қилди?

Лондоннинг «Челси» жамоаси ҳужумчиси Оливе Жиру фаолиятини МЛС да давом эттириши мумкин.

“The Sun” нашрининг маълум қилишича, футболчини «Интер Маями» клуби эгаси Девид Бекхем ўз жамоасида кўришни истамоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Бекс Жиру унинг жамоасига ўтса, совға тариқасида 4 миллион евролик уйини совға қилмоқчи.

У «Сити»дан кетади

Aнглиянинг «Манчестер Сити» жамоаси ярим ҳимоячиси Фернандиньо мавсум сўнггида жамоани тарк этиши аниқ бўлиб улгурди.

Инглиз нашрларининг маълум қилишича, футболчи ўзи учун янги жамоа излашни бошлаб юборган.

Маълумотларга қараганда, унинг хизматлари билан Бразилиянинг бир нечта жамоаси жиддий қизиқиб қолган.

Локателли нишонда

«Сассуоло» жамоаси ярим ҳимоячиси Мануел Локателли «Рома» жамоаси қизиқишлар доирасига тушиб қолди.

“Calciomercato” нашрининг маълум қилишича, «Рома» Aмаду Диаварани трансфер суммасини айнан Локателлига сарф этишни режалаштирмоқда.

Манбанинг маълум қилишича, «бўрилар» трансферни қишда амалга оширмоқчи.

«Ньюкасл» нишонга олди

Aнглиянинг «Нюкасл» жамоаси «Челси» ҳимоячиси Факаё Таморини ижарага олмоқчи.

“North Echo” нашрининг маълум қилишича, «Нюкасл» жамоаси футболчига 100 фоиз ўйин амалиёти тақдим этишга қодир эканлигини маълум қилмоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Таморининг ўзи ҳам бошқа жамоада тўп тепишга қарши эмас.

Эвенс қайтадими?

«Лестер» жамоаси ҳимоячиси Жонни Эвенс фаолиятини «МЮ»да давом эттириши мумкин.

“The Sun” нашрининг маълум қилишича, ҳимоячи билан «қизил иблислар» шартнома имзолаш мақсадида алоқага чиқишган.

Эслатиб ўтамиз, футболчи 2006-2015 йиллар оралиғида «Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилган.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 23:33, 30.11.2020.
Ўқилди: 3957 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.