Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Ишониш қийин, аммо бу факт! Рус ва украин клублари «Реал» кушандаси!

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz «Реал Мадрид» билан боғлиқ қизиқ бир статистик маълумотни эътиборингизга ҳавола этади.

Aслида, Мадрид суперклуби ЕЧЛда рақиб танлаб ўтирмайдиганлар сирасига киради, аммо ушбу жамоа учун ноқулай минтақа вакиллари мавжуд. Мисол учун Шарқий Европа - рус ва Украина клублари сўнгги йилларда «қироллик клуби» учун муаммо туғдиришда давом этишмоқда. Жамоанинг ушбу минтақа клублари билан ўтказган 30 та ўйининг 9 таси мағлубият билан якунланган. Шунингдек яна 7 та ўйинда дуранг қайд этилган. Фақат 14 та ўйиндагина жамоа ўз статусига лойиқ натижа кўрсатган. Кеча бўлиб ўтган учрашувдан сўнг, «Реал» гуруҳдаги имкониятларини анча ёмонлаштириб қўйди. Энди жамоа ҳал қилувчи ўйинга тайёргарлик кўриши лозим. Биз эса, «қаймоқранглилар»нинг шарқий Европа клубларидан қабул қилиб олган мағлубиятларини ёдга оламиз.

1.УЕФA кубоги 1992/93, 2-раунд

«Торпедо» - «Реал» - 3:2

Голлар: Талалаев 11; Тишков 62; Мурашов 76 — Саморано 9; Ерро 56.

Собиқ совет ҳукумати тарқагач, «Реал Мадрид» устидан ғалаба қозонган илк шарқий Европа клуби унвонини камтарин «Торпедо» эгаллагани таҳсинга сазовор. Натижа киши кўзини қувонтириши мумкин, аммо якунда бу ҳеч нарса бергани йўқ. Сабаби, икки ҳафта олдин ушбу клуб Мадридда 5:2 натижаси билан мағлуб бўлган эди. Оқибатда, мусобақани «Реал Мадрид» давом эттиради.

2.ЕЧЛ 1998/99, гуруҳ босқичи

«Спартак» - «Реал» - 2:1

Голлар: Цымбалар 71; Титов 77 — Раул 64.

Эътиборлиси шундаки, ўша мавсумда Мадрид клуби мусобақанинг амалдаги чемпиони сифатида Москвага ташриф буюрган эди. Мураббийлар штабида Гус Хиддинг. Ўйин кутилганидек супер курашлар остида ўтди, аммо «Спартак» ўша оқшом «мўъжиза» кўрсатди. Юп Ҳайнкесни алмаштирган Гус эса, ўзининг илк мағлубиятини айнан «Спартак»дан қабул қилиб олишга мажбур бўлган эди.

3. ЕЧЛ 1998/99, Чорак финал

«Динамо Киев» — «Реал» — 2:0

Голлар: Шевченко 63, 80.

Хиддингнинг омадсиз иштироки сабабли жамоа Жон Тошакни таклиф этади. Кутилганидек, мураббийлар рокировкаси ҳам «Реал»га ёрдам бергани йўқ. Улар мусобақанинг чорак финалида Шевченкоси бор «Динамо» билан тўқнаш келишди. «Сантияго Бернабеу»да Мятович ва Шевалар киритган голни дурангни таъминлаган бўлса, Киевда фақат Шева гол киритди. Бу Шеванинг «Милан»га ўтишидан аввалги мавсуми эди.

4. ЕЧЛ 2000/01, Гуруҳ босқичи

«Спартак» — «Реал» — 1:0

Гол: Жереми 47 (автогол).

«Спартак»нинг «Реал» устидан қозонган иккинчи ғалабаси ҳақида айтарли ҳеч нарса деб бўлмайди. Рекашетдан киритилган гол ва қорли оқшомда ўтган 90 дақиқа. Тан олиш лозим, Висенте Дел Боске ўша куни ўзининг асосий футболчиларини Мадридда қолдирган эди.

5. ЕЧЛ 2001/02, Гуруҳ босқичи

«Локомотив» — «Реал» — 2:0

Голлар: Бузникин 30; Черевченко 50.

Орадан бир йил ўтгач, «Реал» устидан ғалаба қозониш Россиянинг «Локомотив» жамоасига келди. Гуруҳ босқичи доирасида Москвада бўлиб ўтган баҳсда, «темир йўлчилар» деярли 90 дақиқа устунлик қилишади ва ҳақли ғалабани қўлга киритишади.

6 ва 7. ЕЧЛ 2018/19, Гуруҳ босқичи

ЦСКА — «Реал» — 1:0

Гол: Влашич 2.

«Реал» — ЦСКА — 0:3

Голлар: Чалов 37; Щенников 43; Сигурдссон 7

"Aрмиячилар« қилган иш »Реал"ни анча қийин аҳволга солиб қўйди десак, адашмаган бўламиз. Aввалига клуб Москвада номдор рақибни мағлуб этди. Влашичнинг тезкор голи ўйинга нуқта қўйиб бўлган эди. Оқибатда, Лопатегининг истеъфоси анча тезлашиб кетди. Мадридда эса, унинг ўрнини эгаллаган Соларининг жамоаси йирик ҳисобда мағлуб этилди. Оқибатда, у ҳам мавсум сўнггига қадар «етиб боргани йўқ».

8 ва 9. ЕЧЛ 2020/21, гуруҳ босқичи

«Реал» — «Шахтер» — 2:3

Голлар: Модрич 54; Винициус Жуниор 59 — Тете 29; Варан 33 (автогол); Соломон 42.

«Шахтер» — «Реал» — 2:0

Голлар: Дентиньо 57 , 2: Соломон 82 .

Кеча тунда бўлиб ўтган учрашувда «Реал» жуда қийин аҳволда эканлигини барча кўрди. Майдон марказидаги қўпол хато ўйинга нуқта қўйди десак, адашмаган бўламиз. Умуман олганда, «Реал» трансферларсиз керакли позицияларни кучайтириб олишни уддалай олмади. Боз устига, Рамоснинг сафдан чиқиши «Реал»ни анча қийин аҳволга солиб қўймоқда. Украина клуби эса, бу ғалабадан сўнг плей-оффга чиқиш имкониятларини тўлиқ сақлаб қолди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:05, 02.12.2020.
Ўқилди: 8155 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6587]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3091]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3030]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2188]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1995]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1913]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1800]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1707]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1582]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1549]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик