«Реал» ҳужумчиси Лука Йович коронавирусга топширган тест манфий натижа берди. Бу ҳақда "Marca" нашри хабар тарқатди.
Шундан сўнг у жамоанинг умумий машғулотига қайтди. "Қироллик клуби" 5 декабрь бўладиган «Севилья»га қарши бўладиган Ла лига баҳсига тайёргарликни бошлади.
Йович Сербия терма жамоаси таркибида Россияга қарши Миллатлар лигаси учрашувидан сўнг коронавирусга чалинган эди.