Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Агент: "Жалолиддиновга хориж ва РПЛ клубларидан таклифлар бор"

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

"Тамбов" сафида ижарада ҳаракат қилаётган "Локомотив" клуби ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддиновнинг агенти Юрий Белоус мижозининг келажаги борасида фикр билдирди. 

– Жалолиддинов икки ҳафтадан буён терма жамоа ихтиёрида. У ёшлар термасидан чақирув олган, шу сабабли Жасур "Спартак"га қарши ўйинни ўтказиб юборди. 

– "Тамбов"даги молиявий аҳвол Жасурга таъсир қилмайдими?

– Бўлиши мумкин эмас.

– «Локомотив» маошини ўз вақтида тўлаяптими?

– «Локомотив» – ишончли клуб, бу борада саволлар йўқ. Улар Жасурга яхши сармоя киритди, шубҳасиз улар тўғри иш қилдилар. 

– Жалолиддинов қишда "Локомотив"га қайтиши мумкинми? "Тамбов" ҳозир қийин аҳволда

– Бу саволни «Локомотив»га беринглар, бироқ унда бошқа вариантлар ҳам мавжуд. Уни кўришни хоҳлаётган жамоалар бор.

– Қандай таклифлар?

– Бу мавзуда гапиришга ҳали эрта. 

– Бу ҳалқаро таклифми ёки РПЛ клубларидан... 

– Ҳалқаро ва Россия клубларидан таклифлар бор. У Осиёдаги энг иқтидорли ёш футболчилардан бири. Унга талаб катта. 

– Унинг Россияга трансферидан афсусланмайсизми? 

– Яшасак кўрамиз. У ёш йигит уни бутун фаолияти ҳали олдинда кутиб турибди – деди Белоус. 

Киритилди: 17:41, 06.12.2020.
Ўқилди: 5454 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик