Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

«Реал Мадрид» — молиявий инқироз остонасида

Баҳо:
+ | -

Ҳозирги кунда Европанинг кўпгина топ-клублари каби «Реал» ҳам иқтисодий жиҳатдан мураккаб вазиятни бошидан кечирмоқда. Агар жамоа Европа чемпионлар лигаси плей-офф босқичига чиқа олмаса, клуб янада қийин аҳволга тушиб қолади.

«Сантьяго Бернабеу» стадиони март ойидан буён ёпилган, унга мухлислар кирмаяпти. Ўйингоҳ келаси йилнинг июнь ойига қадар ёпиқ бўлади. Клубга қарашли "Adidas" дўконида савдолар ҳажми камайган.

Телетрансляциялар ҳуқуқидан тушадиган даромад ҳам 15-20%га пасайди. Шу боис, Менхенгладбахнинг «Боруссия» клубига қарши ўйин «Мадрид» учун ўта муҳим аҳамиятга эга эканини барча тушуниб турибди. "Қаймоқранглилар" ЕЧЛда плей-оффга чиқа олишмаса, жамоанинг жорий мавсумдаги даромади яна 20-25 фоизга камайиб кетади.

Жамоа 2018 йилда Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш орқали Европа суперкубоги, клублар ўртасидаги ЖЧ каби мусобақалар ёрдамида қўшимча 12 миллион евро ишлаб олган эди.

Шунинг учун Флорентино Перес ўйинчилардан маошларнинг пасайтирилишига рози бўлишларини сўрамоқчи. Футболчилар ўтган мавсумда маошларнинг 10%га камайтирилишига рози бўлиб, Испания суперкубоги ва Ла лигадаги ғолиблик учун мўлжалланган бонуслардан воз кечишганди.

Чемпионлар лигаси 1993 йилда қайта ташкил этилган пайтдан бошлаб «Реал Мадрид» бирор марта ҳам гуруҳ босқичидан чиқиб кетмаган эди. Клуб ҳамиша плей-офф босқичига чиққан, ҳаттоки Европа лигасида ҳам ўйнамаган.

Манба: sports.ru
Киритилди: 20:41, 09.12.2020.
Ўқилди: 7455 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [7250]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3366]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2405]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2341]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2292]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2282]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2217]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2004]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1931]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [1799]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик