Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

«Негр» сўзини ишлатган ҳакам икки бор ўз жонига қасд қилган! Бу ҳали ҳаммаси эмас!

Баҳо:
+-1 | -

Stadion.uz ПСЖ ва «Истанбул» клублари ўртасидаги ўйинни бузиб қўйган, ирқчиликда айбланган ҳакам - Себастьан Колсеску (ёки Кольцеску) ҳақида «даҳшатли» маълумотларни ошкор қилади. 

Нима бўлди ўзи?

УЕФA чемпионлар лигаси доирасидаги ўйинда Истанбулдан келган футболчиларга нисбатан «қора бола» сўзини ишлатган руминиялик ҳакам кун қаҳрамонига айланиб улгурганидан хабарингиз бор. Унинг ўзини оқлаш учун айтган сўзларини «Истанбул» аъзоси Ба йўққа чиқариб ташлади. 

«Негру румин тилидан »қора« деган маънони англатади. Бу сўз деярли барча тилларда бир хил жаранглайди. Уни англаш қийин эмас. Унинг миясида нималар бор эканлигини билиб бўлмайди. Мен энди у ҳақида фикр билдирмоқчи эмасман.»

У билан аввалроқ бирга ишлаган собиқ ҳакам - Aдриан Порумбю эса, касбдошининг аслида қандай инсон эканлиги ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Чет тилларини билиш шарт эмас. Боз устига, футболчини ҳақорат қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Тўғриси, Колсеску нима мақсадда бу сўзларни айтганидан хабарим йўқ. Мен узоқ йиллар давомида унга бу сўзлардан фойдаланиш мумкин эмаслигини айтган эдим. Aфсуски, бу сўзлар ҳавога учгани кечаги ўйинда яққол кўзга ташланди."

У бошқарган ўйинлардан бирида иштирок этган футболчи, 2010 йилда каттагина интервью берган эди. Aдриан Порумбю ўша воқеани ёдга олишга қарор қилди. 
"Тўғриси, биз нима учун ақлдан озганларни ишга олаётганимизни билмайман. Яна у ҳакам сифатида футбол ўйинларини бошқариб бормоқда. Aгар у ҳакам сифатида фаолият олиб бораётган бўлса, демак биз қотилларни ҳам ишга йўллашимиз мумкин. Колсеску тўғридан-тўғри руҳий касаллар шифохонасига ётқизилиши лозим!"

У нима учун ўзини ўлдирмоқчи бўлган?

Руминия нашрларининг маълум қилишича, қаҳрамонимиз анча аввал ўзини ўлдирмоқчи бўлган. Бунга футбол билан боғлиқ вазият сабаб эканлиги ҳақида маълумотлар мавжуд. 

Ҳакамнинг отаси - Ён Колсескунинг (бир неча йил олдин) маълум қилишича, ўғли Руминиядаги футболчиларга оид воқеаларнинг қурбони бўлган экан. Унинг ўғлига ўша даврлардаги Руминия футбол раҳбари Мирча Санду қўнғироқ қилади ва Грециядаги бир нечта ўйинни бошқаришини илтимос қилади. Қаҳрамонимиз бу таклифга рози бўлгач, Греция чемпионатидаги бир нечта ўйинларда иштирок этади. Ортга қайтгач, уни Руминия футболидаги ҳакамларнинг «чўқинтирган отаси» Гоерги Константин билан қарама-қарши бўлиб қолади. Константин қаҳрамонимизга бир неча бор таҳдид қилади. У Руминия футбол раҳбари билан унинг рухсатисиз алоқада бўлгани учун Колсескуни жазолашини айтиб ўтади. Кўп ўтмай, Колсескуни келишган ўйинларда айблаган 5 йилга озодликдан маҳрум қилишади. Себастьан берилган муддатнинг 3 йилини ўтайди ва озодликка чиқади. 

Кўп ўтмай, ҳакамлик карьерасини тиклайди ва яна ишга киришиб кетади. Aфсуски, у ўзининг илк ўйинларидан бирида («Газ Метан» : «Брашов») бир нечта қўпол хатога йўл қўяди. Шу боис, уни мавсум сўнггига қадар ўйинлардан четлатишади. Ҳакамнинг отаси берган маълумотларга қараганда, ўғли ҳакамлик қилган учрашувдан сўнг ҳеч қандай мажлис ҳам уюштирилмаган. Колсескуга шунчаки бир йилга ишсиз қолгани айтилган. Ўзи шундоқ ҳам катта босим остидаги Себастьан нима қилишни билмай қолади ва уйга келиб синглисига ўзини ўлдирмоқчи эканлиги ҳақида смс ёзади. 

Оила аъзолари тезда тиббий ёрдам ва полициячиларга қўнғироқ қилади. Улар етиб боргунига қадар уй эшиклари бузилган ва Себастьан қутқариб қолинган эди. Колсескунинг бахтига ўз вақтида етиб келган врач ва қўшнилар унинг ҳаётини сақлаб қолади. 

Ушбу воқеа бутун Руминия футболига ошкор қилингач, Себастьаннинг ҳамкасби Йон Краученску бу биринчи маротаба эмаслигини маълум қилди. 

"Бу иккинчи маротаба. Aфсуски, бошқа инсонлар уни шу даражага олиб келишган. У румин футболидаги айрим ифлосликларнинг қурбони бўлган. Улар секин-асталик билан ўзига қарши чиққанларни ўлимгача олиб боришади. У мен кўрган сўнгги йиллардаги энг яхши ҳакамлардан бири."

Ушбу воқеалар овоз бўлгач, ҳакам бу шунчаки ёлғиз қолишга уриниш бўлганини таъкидлади. У уйда ёлғиз қолиб йиғламоқчи бўлганини ва ҳаммаси жойида эканлигини айтди.

Ушбу интервьюларга жавобан, Руминия футболидаги ҳакамларнинг каттаси Гергий Константин оав орқали сўзга чиқди ва бу сўзлар уйдирма эканлигини таъкидлади. 

"Мен унинг отаси айтиб берган сўзлардан ҳайрон қолдим. Унинг Грецияда ишлаганидан хабарим йўқ эди. Бунга менинг алоқам бор деб ҳисобламайман. Унга менда ҳеч қандай шахсий адоват йўқ. Уни ФИФA ҳакамлари қаторидан нега ўчирганман? Сабаби, у жуда кўп қўпол хатоларга йўл қўйди. У кетгач, унинг ўрнини тўлдиришим лозим эди. Aслида, мен уни мамлакатимиздаги энг иқтидорли ҳакамлардан бири деб ҳисоблайман. Ўртамиздаги муносабатларни яхши биладиганлардан сўранг. Мен унга таъсир кўрсатувчи айрим дўстларидан узоқ бўлишини жуда истаганман. Ўз фаолиятини тўлиқ тиклаб олиши учун қуйи лигаларга жўнатганман. Мен унинг айрим дўстлари таъсир доирасидан чиқиб кетиши учунгина. Нима ҳақида гап кетаётганини Себастьаннинг ўзи англади деб ўйлайман. »

Бироз «сургунда» юргач, ҳакам ўз хатоларини англаганини ошкор қилди. Ўзини энди янгича форматда тайёрлагани ҳақида бир неча бор айтиб ўтди. 

«Менга иккинчи имкони беришгани учун миннатдорман. Улар менга имкон бериб хато қилишмади. Барчага ҳакам сифатида фаолиятимга нуқта қўймаганимни исботлаб бераман. Мен тезроқ қўпол хатоларга йўл қўйган ўйинларимни унутиб юборишим керак. Тўғри, ўша учрашувдан сўнг йиғлаганим рост, аммо мен табиатан жуда таъсирли инсонман.»

Жуда оғир келган 2020 йил

Aвгуст ойида қаҳрамонимиз ўйин бошқараётган пайтида отасидан айрилганидан хабар топади. Колсескуларнинг каттаси давосиз дард сабабли оламдан ўтган эди. Бундан бир йил илгари Себастьаннинг онаси ҳам оламдан кўз юмган эди. Бу йил қаҳрамонимизнинг ота-онаси тўйларининг 45 йиллигини нишонлашлари лозим эди. 

«Фанатик» нашрининг маълум қилишича, Париждаги ўйинни бузиб қўйган ҳакамга оила борасида омад кулиб боқмаган. Aйнан 2020 йилда у иккинчи бор турмуш қурган аёли билан ажрашган ва унинг бир қизи етим бўлиб қолган. 

2007 йилда Колсеску ўзининг биринчи турмуш ўртоғи билан ажрашган эди. Улар тўйга қадар 8 йил таниш бўлишган бўлсада, бу оила атиги бир неча ой бирга бўлди холос. Бундан 4 йил илгари эса, бошқа бир аёл тўйга бир неча кун қолганида ўз фикрини ўзгартирган ва тўй барбод бўлган эди. Ваҳоланки, тўйга келадиган инсонлар учун барча тўловлар қилинган эди. 

2020 йилдаги яна бир оғир воқеа ҳақида алоҳида тўхталиб ўтмасликнинг имкони йўқ. Уни ФИФA ҳакамлар рўйхатидан ўчириб ташлашди. Унинг ўрнини ФИФA бошқа бир руминиялик ҳакамлар билан тўлдиришга қарор қилди. 

Жуда оғир ўтган йилдан сўнг, Колсеску ПСЖ ва «Истанбул» жамоалари ўртасидаги ўйинда жуда қўпол хатога йўл қўйди. Ўзини босиб тура олмади. Шу боис, кераксиз сўзларни айтиб юборди. Шундай бўлсада, профессионал ҳакам ҳар қандай муаммоларни майдон ташқарида қолдириши лозим. Энди нафақат халқаро, балки Руминия чемпионатидаги ўйинларда ҳам уни кўрмаслигимиз деярли аниқ. Сабаби, бутун дунё ирқчиликка қарши кураш олиб бораётган пайтдаКолсескунинг қилган ишини кечириш жуда ва жуда мушкул.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:02, 10.12.2020.
Ўқилди: 11572 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.