Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Эрдоғандан қўнғироқ ва бошқа тафсилотлар. Ҳакам томонидан «негр» деб аталган Вебо ҳаммасини айтиб берди

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz Европа Чемпионлар лигаси учрашуви чоғида захирадаги ҳакам томонидан «негр» деб аталган футболчи - Пьер Вебо «Daily Mail» нашри учун каттагина интервью берди. Stadion.uz эса, ушбу интервьюнинг энг муҳим қисмларини эътиборингизга ҳавола этади.

ПСЖ ва «Истанбул» жамоалари ўртасидаги баҳснинг илк дақиқаларида, Вебо ўзини бироз агрессив тутди. Буни пайқаган учрашувдаги 4-ҳакам дарров асосий ҳакамга буни етказди. Вазиятни ҳал қилиш учун захира ўриндиқлари олдига етиб келган бош ҳакам қайси футболчи қоидани бузгани билан қизиқди. 4-ҳакам Себастьан Колсецку эса, мана бу «негр» деб Вебони кўрсатади. Румин тилида сўзлашган бўлишсада, «қора» сўзини Вебо эшитиб қолади ва дарров жанжални бошлайди.

Қийин аҳволга тушиб қолгани ҳақида

Биласизми, руминиялик ҳакам «қайси футболчи» деб берилган саволга «ҳув ана ўртада ўтиргани » деб жавоб бериши мумкин эди. Шу билан ҳеч қандай муаммо бўлмаган бўлар эди. Бу жуда оддий нарсаку. Менимча, унга ирқчилик қилиш нисбатан осонроқ шекилли. Aфсуски, бу сўзни учрашувни бошқариб бораётган ҳакамлардан биридан эшитиш жуда аламли бўлди. Тўғриси, шок ҳолатига тушиб қолдим. Aйнан ирқчиликка қарши кураш олиб бориши шарт бўлган УЕФA ҳаками мени «қора» деб атагани сабабли шок ҳолатига тушиб қолдим. ЙЧЛ бу жуда юқори даражадаги мусобақа. Бу ерда, айнан шундай даражадаги футбол ҳакамлари бўлиши керак деб ҳисоблайман.

Футболчилар томонидан қўллаб-қувватланиш ҳақида

Тўғриси, вазиятни томоша қилишга юрагим чидамади. Кийиниш хонасига равона бўлдим. Ортимдан Рафаэл кириб келди ва ўйинни якунлашгани ҳақида айтди. Тўғриси, унинг сўзларига тушунганим йўқ. Кейин кўп ўтмай барча футболчилар кийиниш хонасига етиб келди. Улар менинг қандай аҳволда эканим билан қизиқишди. Тўғриси, ғалати аҳволга тушиб қолган эдим. Нима дейишни ҳам билмайман. Ҳеч ким билан гаплашгим йўқ эди. Дарров бир бурчакка бориб ўтирдим. Жуда ҳам асабийлашаётган эдим. Шу боис, ҳеч ким билан гаплашгим келмади. Шу пайт «Истанбул» жамоаси президенти қўнғироқ қилди. Кейин 19 ёшли ўғлим қўнғироқ қилди. Ҳатто, Туркия президенти ҳам қўнғироқ қилиб аҳволим билан қизиқди. Тўғриси, бу жуда оғир ҳафта бўлди. Сешанба кунидан бошлаб уйқу дори ичиб ўринга ётадиган бўлдим. Очиғи, ўғлим бўлиб ўтган воқеадан жуда таъсирланди. Ўйиндан сўнг, ўғлим билан кўришдим. У жуда эзилгани кўзларидан маълум эди. Тўғриси, унинг кайфиятини кўтаришга уриндим.

ПСЖ қандай йўл тутди?

Неймар, Маркиньос ва Леанардо мени чақиришди. Олдиларига чиқдим. Улар билан коридорда суҳбат қурдик. Барчаси учун узр сўрашди ва бундай вазиятда улар ҳам тўп суришдан бош тортишгани ҳақида айтишди. Тўғриси, ўша пайтдагина бу қандай катта масштабдаги иш эканлигини англаб етдим. Кейин, бирин-кетин ПСЖнинг барча футболчиси чиқиб келди ва аҳволим билан қизиқди. Шу ўринда, Париж клуби футболчиларнинг илқ қарши олишганлари учун ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтмоқчиман. Улар билан фахрланаман.

УЕФAнинг қарори ҳақида

Менимча, УЕФA ўз ҳакамларига махсус курслар ташкил этиши лозим. Aйнан шундай ирқчилик кайфиятига тўлиқ чек бериш учун ҳакамларга алоҳида дарслар ўтиш лозим. Ваҳоланки, ҳар бир ҳакамнинг формасида "Респеcт« сўзи туширилган. »Ҳурмат" ёзуви туширилган тасмани боғлаш бошқа, унга риоя қилиш бошқа. Тан олиш лозим, айни дамда футболда ирқчилик анча камайган. Бундан 15 йил илгари бу муаммо ҳеч кимни қизиқтирмас эди. Шундай бўлсада, яна нимадир иш қилиш лозим. Токи, мен ва оилам тушиб қолган аҳвол қайта такрорланмасин. Футбол бу буюк нарса! У халқларни бирлаштиради. УЕФA нима қилиш лозимлигини жуда яхши билади. Ўйлайманки, бу вазиятдан улар тўғри қарор чиқаришади.

Футболчиларнинг бундаги роли ҳақида

Мен авваллари ҳам бундай вазиятларга кўп дуч келганман. Aйниқса, Испанияда тўп сурган чоғларимда. Бундан 13 йил илгари у ерда бундай сўзлардан сўнг футбол учрашуви тўхтатилмас эди. Ҳозир эса, футболчилар бу муаммо сабабли бирлашмоқда. Улар бир куч бўлиб ҳаракат қилмоқда. Бу эса, ирқчиликка қарши курашда ғалаба қозонишдаги энг муҳим омил саналади. Футболчиларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилувчи органлар ҳам бу борада олиб борган ишлари ўз нафини бермоқда. Менимча, УЕФA ва ФИФA ҳам футболчилар билан маслаҳатлашган холда қарор қабул қилишлари лозим. Aкс холда, футболчиларсиз улар ҳеч ким. Фақат маслаҳатчиларнинг фикри билан иш кўрмаслик лозим. Бу бизнесдаги энг муҳим омил - футболчилар саналади. Мен ҳаракат қилишдан тўхтаб қолмоқчи эмасман. Ер юзидаги барча ирқчи эмаслигини биламан. Мен барча дин ва ирқ эгаларини ҳурмат қиламан.

Манба: Daily Mail
Киритилди: 21:10, 12.12.2020.
Ўқилди: 9266 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.