Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

Флик «эл-класико» олдидан фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик 2024/25 йилги мавсум Испания Кубоги финали олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Каталонияликлар ҳал қилувчи баҳсда Мадриднинг “Реал” жамоасига қарши майдонга тушади. Беллашув 26 апрель куни Севильяда бўлиб ўтади.

— “Реал”дан бир кун кам дам олишимиз яхшими? Бўлиши ҳам мумкин, бўлмаслиги ҳам. Биз ҳам кўп ўйинларни шундай шароитда ўтказганмиз, — деди Флик "AS" нашрига берган интервьюсида. — “Реал”да ажойиб жамоа бор ва уларнинг мураббийи дунёдаги энг яхшилардан бири. Анчелотти — ҳақиқий жентльмен, мен уни чексиз ҳурмат қиламан. Шанба куни биз Карлонинг жамоасига қарши ўйнаймиз, ва мен бу ўйинни катта завқ билан кузатаман — у ажойиб мутахассис.

Немис мураббийи “Барса” ва “Реал” ўртасидаги рақобат даражасини ҳам таъкидлади:

— “Барселона” ва “Реал” — буюк жамоалар. Шу боисдан ҳам совринлар улар ўртасида ҳал бўлиши табиий. Биз уларга қарши яна икки учрашув ўтказамиз. Кубок ва чемпионликни қўлга киритишни истаймиз. Бунинг учун “Реал”ни мағлуб этишимиз керак, ва бунга тўлиқ эътибор қаратиш лозим. Бу осон бўлмайди, лекин биз тайёрмиз.

Ла Лиганинг 33 туридан сўнг “Барселона” 76 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. “Реал” эса етти очкога орқада, аммо уларда бир ўйин захирада қолган.

Манба: championat.com
Киритилди: 06:12, 23.04.2025.
Ўқилди: 6536 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.