Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания 2-1 Бельгия
12/07 02:00 Норвегия - Англия
12/07 06:00 Аргентина - Швейцария

«Манчестер Юнайтед» ҳужум чизиғи учун янги футболчи танлади

Баҳо:
+ | -

Германиянинг «Хоффенхайм» клубида тўп сураётган Кот-д'Ивуарлик вингер Базуман Туре фаолиятини туманли Альбионда давом эттириши мумкин.

Africafoot журналистларининг берган маълумотларига кўра, «Манчестер Юнайтед» клуби 20 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи билан шартнома имзолашга қизиқиш билдирмоқда. Африкалик футболчининг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этади, унинг амалдаги меҳнат шартномаси эса 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Аввалроқ матбуотда «Ливерпуль» клуби ҳам Базуманга қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Якунланган мавсумда Туре «Хоффенхайм» сафида 32 та учрашувда майдонга тушди. Вингер ўз ҳисобига 5 та гол ва 12 та голли узатмани ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Киритилди: 11:12, 05.06.2026.
Ўқилди: 3184 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик