Кириш Регистрация
27/06 05:00 Уругвай 0-1 Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде 0-0 Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср 1-1 Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия 1-5 Бельгия
28/06 02:00 Панама 0-2 Англия
28/06 02:00 Хорватия 2-1 Гана
28/06 04:30 Конго ДР 3-1 Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия 0-0 Португалия
28/06 07:00 Жазоир 3-3 Австрия
28/06 07:00 Иордания 1-3 Аргентина
28/06 23:59 ЖАР - Канада
29/06 22:00 Бразилия - Япония

Родри: «Кун келиб у «Олтин тўп»ни қўлга киритади»

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри Ламин Ямал вақти келиб барибир «Олтин тўп»ни боши устида баланд кўтаришига ишончи комил.

«Кун келиб у «Олтин тўп»ни қўлга киритади — у ҳақиқий маҳлуқ. Ямал — ажойиб йигит. У билан муносабатларимиз жуда яхши. Одамлар уни у қадар яхши билишмайди. Мен уларга Ямални яқиндан танишни маслаҳат берган бўлардим. У — фантастик инсон.

ОАВнинг эътиборими? Бу билан яшашга кўникиш керак. Ямал ўз ёшига нисбатан ҳайратланарли даражада улғайган. Қайсидир маънода матбуотда унинг образи нотўғри талқин қилинади. У ўз ёши учун лол қолдирадиган даражадаги қадриятларга эга бўлган ажойиб йигит. Унинг бор-йўғи 18 ёшда эканини унутмаслик лозим», — дея Родрининг сўзларини келтиради Goal портали DAZN телеканалига таяниб.

Эслатиб ўтамиз, Родри 2024 йилда «Олтин тўп» соҳиби бўлган эди.

Киритилди: 20:18, 05.06.2026.
Ўқилди: 10011 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик