Кириш Регистрация

Перес Моуриньони қўллаб-қувватлади: «Агар у «Реал» юлдузини захирага ўтқазиб қўйса, бу мураббийнинг қарори бўлади»

Баҳо:
+ | -

«Реал» президенти Флорентино Перес агар президентлик сайловларида ғалаба қозонса, жамоа бош мураббийига айланадиган Жозе Моуриньога тўлиқ ишонишини ва унинг муваффақият қозонишига кўзи етишини маълум қилди.

«Моуриньо бу мавсумда «Реал»га келади. Мен бундан жуда ҳаяжондаман, чунки у бизни яна рақобатбардош жамоага айлантирган инсондир. У шундай руҳий пойдевор қўйган эдики, бу унинг кетишидан кейин бизга Чемпионлар Лигасида 6 марта ғолиб чиқиш имконини берди. Энди биз ундан ўша рақобатбардошлик руҳини яна қайтаришини хоҳлаймиз. Агар Моуринью бирор бир юлдуз футболчини захира ўриндиғига ўтқазиб қўйса, бу мураббийнинг шахсий қарори бўлади (ва мен бунга аралашмайман)», — дея Переснинг сўзларини келтиради Diario AS нашри.

«Реал» президенти сайловлари шу якшанба, 7 июнь куни бўлиб ўтади.

2025/26 йилги мавсумда «Реал» 86 очко жамғариб, Испания чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади. Турнир ғолиблигини эса 94 очко билан «Барселона» қўлга киритди.

Киритилди: 05:36, 05.06.2026.
Ўқилди: 1507 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик