«Вест Хэм» ярим ҳимоячиси Матеуш Фернандеш «Манчестер Юнайтед» ва «ПСЖ» клубларининг қизиқишлари доирасига тушиб қолди.
«Боғаловчилар» якунланган мавсум натижаларига кўра Премьер-лигадаги ўринларини сақлаб қола олишмади, бироқ улар португалиялик футболчини сотиб олмоқчи бўлган даъвогарларга ён бериш фикридан йироқ. Журналист Лаури Уитвеллнинг хабар беришича, Лондон клуби ўз юлдузи учун 80 миллион фунт стерлинг (92 миллион евродан кўпроқ) талаб қилмоқда.
«Қизил иблислар» ва парижликлар 21 ёшли футболчи учун бош даъвогар ҳисобланишади, бундан ташқари, манчестерликлар истиқболли хавбек бўйича дастлабки музокараларни бошлаб юборишган.
Матеуш Фернандеш Англия чемпионатининг якунланган мавсумида «Вест Хэм» сафида 36 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 4 та голли узатмани ёздириб қўйган.













