Кириш Регистрация

Ҳикмат Эргашев: «Жонини бериб ўйнаган йигитларга раҳмат»

Баҳо:
+ | -

АГМК жамоаси ёрдамчи мураббийи Ҳикмат Эргашев Ўзбекистон кубоги чорак финал босқичи доирасида бўлиб ўтган "Металлург"га қарши ўйин (4:3) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Кубок ёки чемпионат бўладими фарқи йўқ, АГМК ва "Металлург" ўртасидаги дерби доимо шиддатли ўтган. Икки марта ҳисобда ортда бораётиб ҳам ирода намойиш этиб, муҳим ғалабага эришдик. Жонини бериб ўйнаган йигитларга раҳмат. Ўйин шиддатли ва ҳужумкор руҳда ўтди.

Жамоанинг жисмоний ҳолати? Бош мураббийимиз Миржалол Қосимов жамоанинг жисмоний тайёргарлигига алоҳида урғу беради. Шу боисдан ҳам жамоа гарчи мавсум якуни ва қишки фаслга қарамасдан ўйинларда охиригача курашмоқда. Машғулотлардаги меҳнат меваси бу. Жамоа узоқ йўлдаги навбатдаги босқичдан ўтди. Энди АГМК финалга чиқишга астойдил ҳаракат қилади», — деди Ҳикмат Эргашев.

Манба: www.fc-agmk.uz
Киритилди: 22:56, 12.12.2020.
Ўқилди: 1625 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9079]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6595]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5468]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3791]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3597]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2649]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2427]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2386]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2383]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2322]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик