Кириш Регистрация

Нўъмон Ҳасанов: «Бутун жамоа номидан мухлислардан узр сўрайман»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубогининг чорак финалидан ўрин олган  “Навбаҳор” – “Насаф” (1:2) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” бош мураббийи вазифасини бажарувчи  Нўъмон Ҳасанов иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди. Мутахассис ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

— Кўрдинглар, жамоамиз бугунги учрашувга тўлиқ тайёр эди. Йигитлар ҳужумкор ўйин кўрсатишди, “Насаф” эса кўпроқ қарши ҳужумда ўйнади. Иккала жамоа ҳам яхши таассурот қолдирди. Мухлисларга ташаккур айтаман, стадионни тўлдириб, жамоамизни қўллаб-қувватлашди.

Голимиз ҳам мухлисларнинг голи бўлди. Тақдир экан, имкониятни бой бердик. Аммо мақсадимиз кейинги босқичга чиқиш эди. Чемпионатда ҳам муваффақиятли иштирок этолмадик, кубокни ҳам эрта тарк этдик. Шу туфайли футболчилар, бутун жамоа номидан мухлислардан узр сўрайман.

— “Навбаҳор” учун гол уриш керак бўлган пайтда жамоанинг асосий футболчиси Иван Соловьёв ҳимоядан ҳужумга ўтишга мажбур бўлди. Бу ҳолат ҳимоядаги бўшлиқлар билан боғлиқми ёки сизнинг тактик топшириғингизми?

— Йўқ, ҳимоядаги ўйинчиларимиз ўз жойида эди. Соловьёв бугун ёмон ўйин кўрсатмади. “Насаф” чап қанотимиз кучли эканини билган ҳолда, алоҳида тайёрланган экан. Иван ҳам ҳимоядаги шерикларига ёрдамлашиш учун орқага қайтишга мажбур бўлди. Ҳимоянинг чап қанотида Мирзоҳид Ғофуров ўйнайди.

— Асосий вақтнинг охирида ҳисоб тенглашганидан кейин пенальтилар серияси ҳақида ўйлаганмидингиз?

— Йўқ. Пенальтилар сериясини кутмадим. Футболда ўйин якунланишига бир дақиқа қолганда ҳам ҳисоб ўзгариб кетиши мумкин. Экстра-таймларда шогирдларимдан бўшашмасликни, биринчи навбатда тўп ўтказиб юбормасликни сўрадим. Кўп йигитлар чарчаб қолишди. Азимжон Аҳмедовнинг мушакларида ҳам оғриқ пайдо бўлиб, алмаштиришимизни сўради, аммо у пайтда захира имкониятимиз қолмаганди.

— Ўзбекистон кубогининг ярим финалига қуръа ташланиб, сиз олдин фаолият юритган “Қўқон-1912” жамоаси ўз майдонида “Пахтакор”ни қабул қиладиган бўлди. Қўқонликлар бўлажак баҳсда ниманинг ҳисобига “Пахтакор”ни мағлубиятга учратишлари мумкин?

— Суперлиганинг сўнгги турида жамоамиз қўқонликларга қарши майдонга тушди. Кўпчилик Қўқондаги майдон ҳақида гапиряпти, лекин майдон текис. “Пахтакор” бундай майдонда бемалол ўйнай олади. “Қўқон-1912” сўнгги пайтларда яхши ўйин кўрсатяпти. Бўлажак учрашув чиройли тарзда кечади. Аммо қайси жамоанинг ғалаба қозониши аниқ эмас.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 08:36, 13.12.2020.
Ўқилди: 3676 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9079]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6595]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5468]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3791]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3597]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2649]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2427]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2386]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2383]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2322]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик