Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Микель Артета жамоа ярим ҳимоячиси Месут Ўзилни январь ойида қайта рўйхатдан ўтишини истисно қилмади.
"Ҳозир Месут жамоада эмас. Мен бизнинг яқин келажакдаги ўйинларимизда ёрдам бера оладиган футболчиларга эътиборни қаратганман. Бироқ, январь ойида нима бўлишидан қатъий назар, биз ҳал қилиш учун ҳали вақтимиз бор. Ҳеч нарсани ҳеч қачон рад этиш мумкин эмас", — испаниялик мутахассиснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal портали.
32 ёшли германиялик футболчи "Арсенал" сафида 2013 йилдан бери ўйнаб келмоқда. У 2020 йилнинг март ойидан бери "канонирлар" таркибида майдонга тушмади. Ўзилнинг "тўпчилар" билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг 30 июнь куни якунланади.