Кириш Регистрация
04/02 00:45 Болонья 0-3 Милан
05/02 13:00 Ироқ - Эрон
05/02 17:00 Индонезия - Япония

Ўтиш ўйини қандай форматда бўлади?

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Про лигада 2-ўринни эгаллаган “Нефтчи” ҳамда Суперлиганинг 13-жамоаси бўлган “Андижон” иштирокидаги ўтиш учрашуви 15 декабрь куни “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади.

Ўтиш ўйинининг асосий вақтида дуранг натижа қайд этилса, 15 дақиқадан икки қўшимча таймларга навбат берилади. Агар, экстра таймларда ҳам ғолиб аниқланмаса, пенальтилар сериясига мурожаат этилади.

Жамоаларга 5 нафар футболчи алмаштириш учун рухсат берилган. Бунда дастлабки 90 дақиқа ичида футболчи алмаштириш учун ҳар бир жамоага 3 тадан имконият тақдим этилади. Ўйин қўшимча таймларга қадар етиб борса, яна 1 мартадан футболчи алмаштириш мумкин бўлади. Умумий ҳисобда захирадан майдонга тушган футболчилар 5 нафардан ошмаслиги керак.

Киритилди: 11:20, 14.12.2020.
Ўқилди: 4819 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.