Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд Туриннинг "Ювентус" клубига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга ўз муносабатини билдирди.
- Кўпчилик бу ҳақда гапирмоқда, лекин мен "Ювентус"га ўтишга яқин келганман деб ҳеч қачон айтмаганман. Мен "Боруссия" атиги бир йил ўйнадим ва бу ерда бахтлиман, - деди Холанд Football Italia билан суҳбатда.