Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

«Тhe Best»га даъвогарлар. Месси учун мавсум қандай ўтди?

Баҳо:
+ | -

Эртага ФИФАнинг нуфузли совринларидан бири «Тhe Best» мукофоти ўз эгасига топширилади. Биз эса кучли учликдан жой олган ва ушбу мукофотни ютишга имконийияти кўпроқ бўлган футболчилар хусусида қисқача тўхталиб ўтамиз. Ушбу рўйхатда шубҳасиз Лионел Месси номи ҳам бор ва қуйида унинг натижалари ҳақида гаплашамиз.

Месси фаолияти давомида умумий 7 марта ФИФАнинг турли тартибдаги индивидуал совринлар учун курашмоқда. Якунига етаётган мавсумда футболчининиг мухлислари балки ундан ҳар доимгидек кутилган ўйинни кўришолмагандир, лекин у ўзининг голларга бўлган харислигини ҳар бир учрашувда исботлаб келди ва муҳим рекордларни қайд этишдан тўхтаб қолмади.

Мавсум сарҳисоби рақамларда:

- 2019-20 йилги мавсумнинг Ла Лига тўпурарлиги (25 гол). Шунингдек, «Пичичи» совринини умумий 7 марта қўлга киритган мусобақа рекордчиси

- Ла Лига кумуш медаллари

- Умумий голлар бўйича 700лик довондан ўтилди, битта клуб сафидаги голлар сони эса 642 тага етди ва бу борада Пеленинг рекордига битта гол қолди холос.

- 2019-20 йилги мавсумда Ла Лиганинг энг яхши ассистенти (21) ва мусобақа рекорчиси.

- «Laureus Sportsman of the year» совринини ютган биринчи аргентиналик спортчи ва кейинчалик 1 миллиард евро соҳиби

Муҳим воқеликлар.

2020 йил 22 февраль

Ушбу санада «Барселона» Ла Лига доирасида «Эйбар»ни қабул қилди ва учрашув тўлиғича Мессининг бенефисига айланиб кетди. У бунгача 4 ўйинлик голсиз cериясини қайд этиб келаётганди ва қайсидир маънода ўша ўйинга аламзада кайфиятда тушгани кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Якунда рақиблари дарвозасига 4 бора йўл топган футболчининг жамоаси учрашувда 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Футболчи голларининг 3 тасини аллақачон биринчи бўлимнинг ўзида нишонлашга улгурган. Ушбу покер Месси учун фаолияти давомидаги олтинчиси ҳисобланарди. Маълумот учун, у 2012 йилда «Байер» дарвозасига 5 та гол йўллаганини ҳам қайд этиб кетиш лозим. Энг қизиқ томони Леонинг бундан аввалги покери ҳам айнан «Эйбар» билан баҳсда «Камп Ноу»да 2017 йили қайд этилганди.

2020 йил 23 июнь

Ушбу санада ҳам Месси учун муҳим бир воқелик қайд этилган. «Камп Ноу»да «Атлетик Билбао»ни минимал ҳсиобда (1:0) таслим этган мезбонларнинг ягона голига Иван Ракитич муаллифлик қилади. Унга ассистни эса айнан агентиналик жамоадоши узатиб берган эди. Месси ушбу ассисти билан битта мавсумда қайд этган муваффақиятли узтмалари сонини 21 тага етказиб олиб, бу борада Ла Лигада Хави ўрнатган рекордни (20) янгилади. Шнингдек, у ўзининг «Барселона» либосидаги умумий 250-ассистини қайд этган эди. Мухлислар ҳам энди йиллар ўтгани сари Мессидан чиройли голларидан кўра кўпроқ ақлли узатмаларига гувоҳ бўлиб боришса ажаб эмас.

2020 йил 30 июнь

«Барселона» ушбу санада принципиал рақибларида бири «Атлетико Мадрид» билан тўқнаш келди ва учрашув 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг билан ўз ниҳоясига етган. Голлардан бирига муаллифлик қилган Месси ўзининг фаолияти давомидаги юубилей 700-голини нишонлади. Ушбу гол пенальтидан паненка услубида ижро этилди. Шундай қилиб футболчи 700лик довонни босиб ўтган Пеле, Ромарио, Жозеф Бикан. Френк Пушкаш, Герд Мюллер ва Криштиану Роналдулар қаторига қўшилди. Ушбу голи унинг учун мавсумдаги сўнггиси ҳисобланиб, «Пичичи» совринини кетма-кет 4 марта ютган Алфредо ди Стефано ва Уго Санчесларнинг натижасини такрорлади.

Бошқаларнинг Месси ҳақида айтган фикрлари

Ракитич

«Сен ким бўлишингни ва қандай даражада ўйнаётганлигингни фарқи йўқ. Барибир Месси бу бошқа даража, унинг ажабтовур ҳаракатларидан завқланиб қолишинг керак. Мен бошқа топ футболчиларга ҳурматни сақлаган ҳолда айтишим мумкинки, Лео - "number one". Унинг ёнида 200 та баҳсда иштирок этганимнинг ўзи қолганлар учун катта орзу бўлса керак. Месси сенга раҳмат, - бу ерда жуда кўп нарсани ўргандим»

Родриго де Паул

“Месси билан нафақат бир жамоада ўйнаш балки унга рақиб бўлган пайтинг ҳам кўп нарсаларни ўрганиб олишинг мумкин. Тўпни ошириши учун унга имо-ишора қилишинг шарт эмас, у ўзи ҳаммасини пайқаб олади. Мен буни ўзимда синаб кўрганман. «Валенсия» сафида унга қарши жуда кўп тўқнаш келдим. Унининг ҳазиллари, очиқ суҳбатлари ҳалигача эсимда. У жуда камтар эди, баҳс охирида қандай ҳисоб қайд этилишидан қатъи назар ҳар бир рақиб футболчиси билан узоқ мулоқот қура олар эди. Агар мендан Месси билан бирга урушга бориш кераклиги сўралса, албатта бу ишни биргаликда амалга оширардим.

Пабло Аймар

“Левандовскида бу совринни ютиш учун анча кўп имкониятлари бор. Лекин сўнгги йиллардан ҳам келиб чиқадиган бўлсак, бунақа йирик совринлар учун Месси ва Роналду имиджи шаклланиб бўлган. Бошқа қайси футболчи тилга олинишидан қатъи назар биз уларни кўпроқ эслаймиз. Лекин мен учун «Тhe Best» бу - Лeo”.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:12, 16.12.2020.
Ўқилди: 6653 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.