Россиянинг «Зенит» ва «Спартак» клублари РПЛнинг 19-тур доирасида «Крестовский» стадионида баҳс олиб боришаётган бир паллада, икки клубнинг мухлислари ўзаро муштлашишди.
Москванинг «Спартак» клуби мухлислари бир амаллаб стадионни ичига киришди ва «Зенит» мухлислари жой олган трибунагача етиб келишди.
Унчалик ҳам кўп бўлмаган москвалик мухлислар ўз мухлисларини қўллаб-қувватламоқчи бўлиб стадиондан жой олишди. Бу эса «Зенит» мухлисларига ёқмади. Натижада икки клуб мухлислари ўртасидаги муштлашув бошланди.
Кам сонли бўлган "Спартак" мухлисларининг омади келди, орада полиция аралашиб, вазиятни юмшатди ва ҳар икки клуб мухлисларини турли хил трибуналарга ажратиб қўйди.