Франциянинг «Лилль» клуби аъзоси Ренату Санчешга энди «Ливерпул» ҳам даъвогарлик қилмоқда", - дея хабар беради Мirror.
Манбага кўра мерсисайдликлар футболчини январдаёқ қўлга киритиш ниятида. Ҳозирча унинг нархи 20 миллион атрофида баҳоланмоқда.
Бундан аввал Санчешга "Ювентус" ҳам кўз тиккани айтилган эди.
Маълумот учун 23 ёшли Санчеш француз клуби сафида 10 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган. Унинг амалдаги шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган.













