Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

АҚШ шахмат федерацияси вакилига айланган Гулруҳбегим Тоҳиржонованинг отаси: «Ўзимизнинг федерацияга керак бўлмаса, биз нима қила оламиз?»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик халқаро гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонова АҚШ шахмат федерацияси аъзосига айланди. 21 ёшли шахматчи АҚШнинг Миссури университети жамоаси сафида дона сурмоқда ва бундан кейин халқаро мусобақаларда Америка шарафини ҳимоя қилади.

«Дарё» мухбири Гулруҳбегимнинг бу танловига нима сабаб бўлганини аниқлаш мақсадида спортчининг отаси Алишер Мўминов билан боғланди.

«Гулруҳбегим АҚШ шахмат федерацияси аъзосига айланди. У 21 ёшга кирди ва бу борада ўзи қарор чиқарди. Фуқаролигини ўзгартиргани йўқ, у ҳали ҳам Ўзбекистон фуқароси. Фақат мусобақаларда АҚШ номидан қатнашади.

АҚШ федерацияси қизимга барча шароитларни яратиб бермоқда. Масалан, ҳозирда у Миссури университетига таҳсил олмоқда. АҚШ олти йиллик ўқиши учун 150 минг доллар маблағ ажратган. Барча харажатлари, хусусан, мусобақаларга бориши харажатлари ҳам қоплаб берилмоқда, мураббийлар билан таъминланмоқда.

Ўзбекистон шахмат федерациясига бундай ўйинчилар керак эмас! Федерация Гуруҳбегимнинг опалари Хулкар ва Нафисани терма жамоадан чиқариб юбориш учун бор имкониятини ишга солди ва шунга эришди. Ўзимизнинг федерацияга керак бўлмаса, биз нима қила оламиз?

Қайтараман, бу қизимнинг қарори. Мен ота сифатида унинг қарорини қўллаб-қувватладим. Яна бир жиҳат, федерация алмаштириш мураккаб иш эмас. Агар у Ўзбекистонга ҳақиқатда керак бўлса, қайтиб келиши мумкин», — дейди Алишер Мўминов.

«Дарё» мухбири бу масалада Ўзбекистон шахмат федерациясининг ҳам муносабатини билишга уринди. Бироқ федерация сайтида келтирилган +998 71 241 12 00, +998 71 231 25 69 рақамларига уланишнинг иложи бўлмади.

Таъкидлаш жоиз, Гулруҳбегим аёллар ўртасида 2018 йилги Жаҳон чемпионатида қатнашиб, чорак финалга қадар етиб борган ва унда бўлажак чемпион Сзюй Венсзюнга ютқазиб қўйганди.

Маълумот учун, Алишер Мўминовнинг уч нафар қизи — Нафиса Мўминова, Хулкар ва Гулруҳбегим Тоҳиржоновалар профессионал шахматчи ҳисобланади. Нафиса Мўминова 2013 йилда халқаро гроссмейстер мақомини олган ва бу борада Ўзбекистондаги илк аёл гроссмейстерга айланганди. Унинг сингиллари ҳам қатор халқаро мусобақалар ғолиби ҳисобланади. Айни вақтда Нафиса Мўминова Европанинг номдор шахмат клубида ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 09:04, 25.12.2020.
Ўқилди: 7472 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.